Дунёда

Толиблардан янги қоидалар: афғон аёлларига европача соч турмаклатиш ман этилди

© Sputnik / Стрингер / Фотобанкка ўтишСитуация в Афганистане после смены власти
Ситуация в Афганистане после смены власти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Қоидалар ва нормативлар рўйхати 16 пунктдан иборат. Уларнинг аксарият қисми аёлларга қўйилган чекловлардир
ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Эндиликда афғон аёлларига "американча" ва "французча" соч турмаклатиш тақиқланган, улар шунингдек, уйдан ҳижобсиз чиқа олмайди.
Бу қоидалар "Толибон"* ҳаракати эълон қилган янги нормаларда ўз аксини топган.
Жумладан, ҳужжатга мувофиқ, аёлларга "американча" ва "французча" соч турмаклатиш ман этилган, улар уйдан ташқарида ва транспортда ҳижобсиз бўлишлари мумкин эмас. Агар ушбу қоидага амал қилинмаса, аёлнинг қонуний вакили жавобгарликка тортилади. Шунингдек, ҳижобсиз меҳмондорчиликка бориш ҳам ман этилган.
Парад специального отряда талибов под названием Мансури в провинции Бадахшан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Афғонистонда вазият кескинлашуви
Толиблар эркакларга соқол олишни тақиқлади
Аёллар камерали телефонга эга бўлишлари мумкин эмас, шунингдек, афғонларга телефонда "номақбул" нарсаларни сақлаш ҳам тақиқланган. Эркаклар соқол олдиришлари мумкин эмас.
Шунингдек, афғонларга тўй, Янги йил ва Қурбон-байрамларда бир-бирига совға улашиш ман этилган.
Тўйларга боғлиқ чекловларнинг яна бир қисми: тўйда ўқ узиш ман этилмоқда, тантанали тадбирда дастурхонга гуруч, гормэ(таом номи) ва нон қўйишга рухсат берилган, холос.
Шунингдек, тўй ўтиб бўлгандан кейин уни нишонлашни давом эттириш тақиқланган.
* Россияда тақиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader