Хорижий давлатлар ҳарбийлари Ўзбекистонда таълим олиши мумкин - янги қонун

© Министерство обороны УзбекистанаСилы ПВО Узбекистана проводят учебные сборы на границе с Афганистаном
Силы ПВО Узбекистана проводят учебные сборы на границе с Афганистаном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Oбуна бўлиш
Хорижий ҳарбийлар Ўзбекистон Олий ҳарбий таълим муассасаларида "бакалавриат", "магистратура" ҳамда "докторантура" дастурлари бўйича таълим олишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 28 сен - Sputnik. Бундан буён хорижий давлатлар ҳарбийлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги тизимидаги ҳарбий таълим муассасаларида таълим олиши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан20 сентябрь куни имзоланган 5247-сонли қарорда айтиб ўтилган.
Ҳужжатга асосан Мудофаа вазирлигининг олий ҳарбий таълим муассасаларида (ОҲТМ) хорижий ҳарбий кадрлар билан ишлаш бўлимлари ташкил этилади. Қонун билан бир вақтда тасдиқланган Низомда, хорижий ҳарбий кадрларини ўқитиш, тартиби ва уни молиялаштириш, шунингдек хорижий ҳарбий кадрларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган.
ОҲТМда хорижий давлатлар ҳарбий кадрларининг таълим олиши хорижий давлатларнинг расмий мурожаатига асосан Мудофаа вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши билан келишилган ҳолда ташкил этилади. У белгиланган тартибда тузиладиган икки томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ беғараз, имтиёзли ҳамда тўлов асосида ОҲТМнинг курсантлари, тингловчилари ва докторантлари учун амалга оширилади.
ОҲТМда хорижий ҳарбий кадрлар учун йиллик қабул квоталари Президент томонидан белгиланади. Хорижий ҳарбий кадрларга таълим бериш бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича олиб борилади.
Ўқишни белгиланган тартибда тугатган хорижий ҳарбий кадрларга:
"лейтенант" ҳарбий унвони;
мутахассислиги бўйича тоифа ва диплом ва кўкрак нишони тақдим этилади;
Ҳарбий тиббиёт академиясини тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга "тиббий хизмат лейтенанти" ҳарбий унвони ва "ҳарбий врач" мутахассислиги бўйича диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади, ҳарбий интернатурани тамомлагач, навбатдаги "тиббий хизмат катта лейтенанти" ҳарбий унвони ва тегишли мутахассислиги бўйича гувоҳнома берилади;
ОҲТнинг "магистратура" даражасига мувофиқ (оператив-тактик, оператив-стратегик даражаси) дастур бўйича дастурларини ўзлаштирган хорижий ҳарбий кадрларга - магистр даражаси, давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари тақдим этилади;
"докторантура" дастурини тугатган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий ҳарбий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади;
қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий ҳарбий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.
Хорижий ҳарбий кадрлар ОҲТМга кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади, таълим ўзбек ва рус тилида кундузги таълим шаклида амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0