"Катта сюрприз бўлиши мумкин": Эрдўғон ва Путин учрашувидан нималар кутилмоқда

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров
Президент РФ Владимир Путин и президент Турции Реджеп Тайип Эрдоган (слева) во время пресс-подхода по итогам российско-турецких переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Россия ва Туркия президентлари учрашувида Сурия, Афғонистон, Ливия ва Кавказ ортидаги вазият, ҳамда иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 29 сен —Sputnik, Ксения Мельникова. Бугун Сочига Владимир Путин билан учрашиш учун Туркия президенти Тойиб Эрдўғон учиб келмоқда. Уларнинг сўнгги учрашуви бундан 2 йил олдин бўлиб ўтганди.
Бугунги учрашув мавзулари Суриядаги, Афғонистон ва Кавказ ортидаги вазият ва иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

Авваломбор Сурия

Туркиянинг Milliyet нашри ёзишига кўра президентлар мулоқотида биринчи навбатда Сурия масаласи муҳокама қилинади. Россия ва Туркиянинг Сурия мавзусида ўзаро келишмовчиликлари анчагина кўпайиб қолган.
Чунки сентябрь бошидан буён Идлибда бир неча турк аскарлари қурбон бўлди. Туркия ва унга ёндош бўлган Сурия мухолифати Дамашқ ва Москвани бомбабўронларни кучайтиришда айбламоқда. Яна Путин билан учрашув арафасида Туркия Суриянинг Идлиб вилоятига 4000 нафар қушимча аскар йўналтиргани ҳақида маълум бўлди.
Устига устак, учрашув арафасида Эрдўғон американинг CBS телеканалига Турция Сурия ҳудудида қочқинлар учун 100 мингта ғиштли уйлар қурмоқда, “Бошқа давлатлар-чи, улар нима қилмоқда?” деб савол берганди - бу Москвага “таъна қилгандек” эшитилди.
Турецкие войска в Сирии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.09.2021
Сурия Туркиядан мамлакатдан қўшинларни зудлик билан олиб чиқишни талаб қилди
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг март ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувда Россия ва Туркия, Алеппо ва Латакияни боғлаб турувчи М4 шоссесини биргаликда назорат қилиш ҳақида келишиб олишганди. Иккала томон ҳам шартномага амал қилаётган бўлса-да ўзаро келишмовчиликлар ҳам бор.

Учрашув олдидан

Учрашув олдидан иккала томон ҳам ўз кузирларини кучайтиришга ҳаракат қилишди. Путин Москвада Сурия президенти Башар асад билан учрашди ва улар Сурияда бўлиб турган Туркия ва АҚШ қўшинларини танқид қилишди. Ундан ташқари Россия Суриянинг жанубий Дераа вилоятида тинчлик ўрнатишга муваффақ бўлди. Айни дамда Россия ҳарбийлари Дераа-аль-Балад шағрини назорат қилиб турмоқда.
Эрдўғон бўлса, БМТ минбаридан туриб Қрим ҳақидаги кескин нутқидан сўнг, АҚШ президенти Жо Байден билан учрашди. Лекин учрашув унчалик муваффақиятли бўлмади шекилли. Бу ҳақида самолёт бортидаёқ у жерналистларга айтиб берди.
“Америкалик ҳамкасабам Жо Байден билан ҳамкорлигимиз бошидан яхши бўлмади. У Суриядаги террорчи ташкилотларга қурол-аслаҳа, ўқ-дори ва кийим-бош етказиб бера бошлади. Биз бунга бефарқ қараб тура олмайми”, - деди Эрдўғон.
Террорчилар деганда, Эрдўғон Сурия шимолидаги “Халқ мудофаа кучлари” ҳамда “Қурдистон ишчи партияси”ни назарда тутмоқда.

Бошқа мавзулар

Путин ва Эрдўғон учрашувида, албатта, Ливиядаги вазиятни ҳам муҳокама қилишади. Эслатиб ўтамиз у ерда ҳозир фуқаро уруши бўлмоқда ва президент сайловлари яқинлашиб келмоқда. Ливияда 24 декабрда мамлакат янги тарихида илк бор президен сайловлари бўлиб ўтади. Унда собиқ президент Муаммар Каддафининг ўғли ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Американские военные на учениях НАТО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.01.2020
АҚШ яна бир давлатни таламоқчи. У Россиядан қурол сотиб олишни ўйлаб қолди
Тоғли Қорабоғ мавзуси ҳам муҳокама қилинади. Ўтган йили Арманистон ва Озарбайжон орасида 1,5 ой давом этган урушдан сўнг ушбу ҳудудга Россия тинчликпарвар кучлари киритилган эди. Шундан сўнг бу ерда Россия-Туркия ўт очишни назорат қилувчи маркази ишга тушди. Лачин коридори бўйлаб эса тинчликпарвар кучлар жойлаштирилди.
Milliyet нашрининг ёзишига кўра Путин ва Эрдўғон учрашуви "катта сюрприз" билан ҳам якунланиши мумкин. Туркия Россиядан яна бир партия С-400 зенит-ракета тизимини сотиб олиш ниятида. Ундан ташқари Туркия президенти Россия қирувчи самолётлари Су-35 ёки Су-57 сотиб олиши ҳам мумкин. Олдинги ташрифларидан бирида Эрдўғон ушбу самолётларга катта қизиқиш билдирган эди.

Экпертлар нима дейди

Россия ва Туркия орасида Сурия борасида қарама-қарши фикрда бўлишига қарамасдан келишувга эриши ўта муҳим. Олдинлари ҳам мураккаб вазиятларда Россия ва Туркия президентлари келиша олган, - дейди Жаҳон иқтисодиёти институти илмий ходими Виктор Надеин-Раевский. Туркия эртами-кечми Суриядан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлади.
Россия ТИВи Дипломатик академиясининг доценти Владимир Аватков хулосасига кўра, Анқара Идлиб ҳудуди ўз зиммасига олган вазифаларни бажармаяпти.
“Анқара Идлиб ҳудудида тинчлик ўрнатиш бўйича аллақачон ўз зиммасига олган вазифаларини бажариши керак эди, лекин буни бажармади. Энди бўлса, Туркия мудофаа вазири Москвани тинчликни бузишда айблаяпти”, - дейди сиёсатшунос.
Бу сафар Владимир Путин ва Тоййиб Эрдўғон юзма-юз учрашишади. Делегациялар учрашуви бўлмайди. Туркия президенти Сурия борасида бошқача ёндашув бўлишига умид билдирмоқда.
*Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0