Жамият

“Ҳудудгазтаъминот”: Табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмайди

© СС0 / Unsplash / KWON JUNHOГазовая плита
Газовая плита - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобов табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмаслигини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмайди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарма бошлиғи Баҳодир Ваҳобов маълум қилди.
Ваҳобовнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунга қадар икки миллионга яқин хонадонга электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилган. Барча истеъмолчиларнинг телефон рақамлари базага киритилган. Агарда истеъмолчида қарздорлик аниқланса, унга албатта хабарнома юборилади ва қарзни тўлаш учун беш кун муддат берилади.
Электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилмаган хонадонлар эгаларининг рақамлари ҳам базага киритилган ва уларда ҳам қарздорлик мавжуд бўлса, табиий газ ўчирилиши ҳақида огоҳлантирилади.
“Ҳа, илгари огоҳлантиришсиз ўчириларди. Энди бундай ҳолат бўлмайди. Фавқулодда ҳолатларда эса аҳоли маҳаллий ҳокимлик органлари орқали хабардор қилинади”, - деди “Ҳудудгазтаъминот” бошқарма бошлиғи.
Автомобиль правоохранительных органов Узбекистана на месте ДТП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Жамият
Самарқандда бир гуруҳ фуқаролар газ йўқлиги сабабли норозилик билдириб, йўлни тўсиб қўйди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала