Испанияда сенсация: Жасур Яхшибоев жамоасига “Реал Мадрид”ни мағлуб этишда ёрдам берди

© AP Photo / Jose BretonДжасурбек Яхшибоев во время матча между ФК "Шериф" и ФК "Мадрид Реал"
Джасурбек Яхшибоев во время матча между ФК Шериф и ФК Мадрид Реал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Мадриддаги афсонавий “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳсда ўзбекистонлик футболчи “Реал Мадрид” дарвозасига тарихий голни киритди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Молдованинг “Шериф” футбол клуби Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2 -тур учрашувида Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоасини 2: 1 ҳисобида мағлуб этди.
Мадриддаги афсонавий “Сантьяго Бернабеу” стадионида бўлиб ўтган баҳснинг 25-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев “Реал Мадрид” дарвозасини ишғол қилди.
Ўйиннинг 65-дақиқасида “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Аммо ўйиннинг 89-дақиқасида “Шериф” яна олдинга ўтди – ғалаба келтирган голни Себастян Тилл рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Шу тариқа, ўйин 1:2 ҳисобида Жасур Яхшибоев жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
Чемпионлар лигаси “Д” гуруҳидан ўрин олган “Шериф” икки ўйиндан кейин 6 очко билан ҳозирда ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Эътиборлиси, “Шериф” футбол клуби ЕЧЛ дебютанти саналади.
Жасур Яхшибоев 30 август куни "Шериф" клуби сафига ижара асосида "Легия Варшава" клубидан келиб қўшилган эди.
Янгиликлар лентаси
0