Иқтисод

Ташқи қарз ва бизнесдаги муаммолар: ЖБ эксперти асосий сабаблар ҳақида

© BRENDAN SMIALOWSKI / AFPШтаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Жаҳон банкининг эксперти Анна Брьерде Ўзбекистондаги бизнес муаммолари ва давлат ташқи қарзининг кўпайиши сабаблари ҳақида фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон иқтисодиёти шундай бўлмоғи керак-ки, агар битта саноат инқирозга учраса, бутун мамлакат иқтисодиётига таъсири минимал бўлиши керак, деб ҳисоблайди Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё бўйича вице-президенти Анна Бьерде.
Унинг фикрига кўра, бу асосан қишлоқ хўжалигига тобелик билан боғлиқ. Қолаверса, ўз ечимини кутаётган ишсизлик муаммоси ҳам мавжуд.
Ферганская долина в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.09.2021
Жамият
Жаҳон банки Марказий Осиёда оммавий миграцияни башорат қилди
"Биз яқинда иккита ҳисоботни эълон қилдик, уларда белгиланган мақсадларга эришиш йўлига ғов бўлаётган муаммолар ҳақида сўз боради. Биринчи ҳолатда, мамлакатдаги иқтисодиёт трансформацияси жараёнига баҳо берилади ва у бошқа давлатлар билан таққосланади. Иккинчисида эришилган ютуқларга урғу берган ҳолда тизимли диагностикани амалга оширдик", деди Жаҳон банки вакили.
Умуман иқтисодиётни хусусийлаштирилиши ва ривожлантирилиши сиёсати ҳақида гапирар экан Бьерде, хусусий секторни ролини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Эксперт фикрига кўра, хусусий сектор давлат кўмагига муҳтож – ва бу биринчи навбатда, “ер ва капиталдан фойдалана олишда” ўз ифодасини топади.
Бундан ташқари, Жаҳон банки Ўзбекистондаги муаммоли заём кўрсаткичларини мониторинг қилиб боради. Ҳозирча бу кўрсаткичлар етарлича паст, деб таъкидлади Бьерде.
Доллары, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.06.2021
Иқтисод
Жаҳон банки Ўзбекистон солиқ соҳасидаги ислоҳотлар учун 60 млн доллар ажратади
"Жаҳон банки томонидан мамлакатнинг барқарорлигини баҳолаш мезонига кўра, Ўзбекистон қарзи барқарордир.
У ҳақиқатан ҳам ўсди, лекин бу ўсиш – пандемияга жавоб эканлигини тушуниш муҳим. Бундан ташқари, қарзнинг кўпайиши сўнгги йилларда мамлакатда рўй бераётган фаол ислоҳотлар билан изоҳланади. Қарзнинг ҳар бирини ҳам салбий баҳолаб бўлмайди.
У мамлакатга нима бераётганини тушуниш муҳим. Биз Молия вазирлигининг ушбу йўналишда олиб бораётган ишларига гувоҳ бўлаяпмиз. Бу қарзни самарали бошқариш, ҳам шаффофликни таъминлашда ўз ифодасини топмоқда", – дея аниқлик киритди Анна Бьерде.
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2021
Иқтисод
Жаҳон банки 2021 йилда Ўзбекистон ЯИМи ўсиш даражасини 4,8 %да сақлаб қолди
Эксперт амалга оширилаётган ислоҳотларда давлатнинг роли ҳақида гапирар экан, мамлакат ишлаб чиқарувчи ролидан ёрдамчи ролига ўтиши ҳамда бизнесга ёрдам кўрсатиши ва унда тенг шароит-шароитлар яратиш учун кўплаб имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.
Эксперт, шунингдек, давлатнинг инсон тараққиёти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш йўналишидаги ишларини ҳам қайд этди. Хусусан, таълимга бюджет сарфлари ошган. Масалан, республикада олий маълумот билан қамраб олиниш даражаси 3 баробарга ошган. Агар 5 йил олдин бу кўрсаткич 9 фоизни ташкил этган бўлса, ҳозир 26 фоизга яқин.
Шунга қарамай, тараққиётнинг энг асосий тўсиғи бизнес учун бу – инсон капиталининг етишмаслигидир, дея хулоса қилди Анна Бьерде.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала