Дунёда

Марказий Осиёда Душанбе биринчи бўлиб ковидга қарши эмлаш режасини ошиғи билан бажарди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишМедик готовит шприц с вакциной
Медик готовит шприц с вакциной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
27 сентябрь ҳолатига кўра Тожикистонда режага мувофиқ COVID-19 га қарши деярли 2,4 миллион киши эмланган.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Тожикистон пойтахти Душанбеда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш режаси 100,4 фоизга бажарилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда Sputnik Тожикистон нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 27 сентябрь ҳолатига кўра Тожикистонда режага мувофиқ COVID-19 га қарши деярли 2,4 миллион киши эмланган. Бу эмланиши керак бўлган аҳолининг 41,2 фоизини ташкил этади.
Вакцинанинг иккинчи дозаси билан 1,7 миллиондан зиёд киши эмланган.
Июль ойида Тожикистонда 18 ёшдан катта аҳолини коронавирусга қарши эмлаш мажбурий этиб белгиланган эди. Республика “CoronoVac” (Хитой), “AstraZeneca” (Европа), “Moderna” ва “Pfizer” (АҚШ) ва “Спутник V” (Россия) вакциналаридан фойдаланмоқда.
Жители города Душанбе в защитных масках на улице - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Дунёда
Ковид кетдими? Тожикистонда янги касалланиш ҳолати қайд этилмади
Ўзбекистон ССВ маълумотларига қараганда, 28 сентябрь ҳолатига кўра мамлакатда 4,3 млн киши коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. Жами 20 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилган. Тошкент шаҳрида 1,1 млн киши вакцинанинг камида бир дозасини олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала