Жамият

Наманганда энг юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВ Намангане провели операцию по пластическому восстановлению почки
В Намангане провели операцию по пластическому восстановлению почки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Шифокорлар дастлаб бемор аёлни тухумдонидаги ўсимтани олиб ташлашди. Кейин эса буйрак жомчаси ва сийдик найи соҳаси торайиши сабабли лунжидан олиниб, пластика қилиш жараёни кечди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Наманган вилояти фтизиатрия ва пульманология марказида ўта ноёб жарроҳлик амалиётлари ўтказила бошланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу жарроҳлик Москва тиббиёт академияси профессори, тиббиёт фанлари доктори Олег Зубань раҳбарлигида олиб борилди. Унга Тошкент тиббиёт академиясидан тиббиёт фанлари доктори Зафар Раҳматуллаев, Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказидан тиббиёт фанлари доктори Сарвар Алижонов ва маҳаллий шифокорлар Искандар Маҳмудов ва Улуғбек Ашировлар ассисентлик қилишди.
Шифокорлар дастлаб бемор аёлни тухумдонидаги ўсимтадан фориғ қилишди. Кейин эса буйрак жомчаси ва сийдик найи соҳаси торайиши сабабли лунжидан олиниб, пластика қилиш жараёни кечди. Бу амалиёт билан бемор буйраги соғломлаштирилади.
“Москвалик докторнинг ташрифи тарихий аҳамиятга эга. Юртимизда ўзлаштирилган янги турдаги жарроҳлик амалиётлари қаторида қайд этилаётган бу операция боис маҳаллий шифокорлар ҳам тажрибаларини бойитиш, келгусида ҳеч иккиланмай бу ишни давом эттириш кўникмасига эга бўлдилар”,- дейди вилоят фтизиатрия ва пульмонология маркази директори Иқболжон Воситов.
Таниқли шифокорларнинг Наманганга ташрифлари доирасида ўнлаб беморлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикка ҳам чорланди ва улар соғлиғини тиклаш учун тегишли тавсиялар берилди.
Лечение больных с COVID-19 в ГКБ №52 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Жамият
Ўзбек шифокорлари илк бор жигар трансплантацияси амалиётини мустақил амалга оширишди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала