Жамият

"Права"ни алмаштириш муддати: ҳукумат қарори тайёрланди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Фотобанкка ўтишВ России начали выдавать водительские удостоверения нового образца
В России начали выдавать водительские удостоверения нового образца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати 1 йилга узайтирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорининг 3-бандига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси умумий муҳокамага қўйилди.
2017 йилдаги қарорга мувофиқ ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати 2021 йил 31 декабрга қадар белгиланган бўлиб, 2022 йил 1 январдан бошлаб эски намунадаги гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб топилади.
Здание ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2021
Жамият
“Гвардейский ГАИдаги ҳолат”: ИИББ видео юзасидан баёнот берди
“Аммо, ҳозирга қадар алмаштирилмаган 2 млн.дан ортиқ эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини жорий якунига қадар алмаштиришнинг жисмоний ва техник имконияти етарли бўлмай, ҳисоб-китобларга кўра, жорий ҳолатда бир ойда 200 минг донагача ҳажмда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш мумкин.
Шу сабабдан, аҳолига қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида фойдаланишда қолаётган эски ҳайдовчилик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатларини 3 ойдан 1 йилгача муддатга узайтириш таклиф этилмоқда,” – дейилган ҳужжатда.
Қайд этилишича, бундай таклиф аҳолида алмаштирилмасдан қолаётган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилди.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунаси амалиётга киритилган пайтдан ҳозирги кунга қадар (4 йилда) эски намунадаги жами салкам 5,8 млн. дона миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг 3,6 млн таси янгисига алмаштирилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала