"Реал Мадрид" дарвозасига гол урган Яхшибоев таассуротлари билан ўртоқлашди - видео

© AFP / JAVIER SORIANOДжасурбек Яхшибоев во время матча между ФК "Шериф" и ФК "Мадрид Реал"
Джасурбек Яхшибоев во время матча между ФК Шериф и ФК Мадрид Реал - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
"Реал Мадрид" дарвозасига гол урган Яхшибоев ўйиндан сўнг қисқа интервью берди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Ўзбекистонлик форвард Жасур Яхшибоев "Реал" клубига қарши ўйиндан сўнг қисқа интервью берди.
“Болалигимдан "Реал"га қарши ўйнашни орзу қилганман. Гол уришни хоҳлагандим, аммо буни амалга оширишимни тасаввур қила олмасдим”, - деди ўзбекистонлик футболчи.
Куни кеча “Сантьяго Бернабеу” стадионида Европа Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич иккинчи туридан ўрин олган "Реал Мадрид" – "Шериф" учрашуви кутилмаган натижа билан якунланди.
Учрашувнинг 25-дақиқасида ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев “Реал Мадрид” дарвозасини ишғол қилди.
65-дақиқада “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
89-дақиқада эса Себастян Тилл рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Шу тариқа, ўйин 1:2 ҳисобида “Шериф” жамоасининг ғалабаси билан якунланди.
“Шериф" гуруҳда 6 очко билан якка пешқадамга айланди.
Янгиликлар лентаси
0