Роскомнадзор Google'га хат юбориб, RT каналларидан чекловларни олиб ташлашни талаб қилди

© AFP 2023 / MARTIN BUREAUYouTube логотип
YouTube логотип - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Роскомнадзор YouTubeни RT каналлари ўчириб ташланиши сабабли блокировка қилиш билан таҳдид қилди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Роскомнадзор Googleдан YouTube-каналлари RT DE ва ​​ Der Fehlende Part дан барча чекловларни имкон қадар тезроқ олиб ташлашни ва уларни жорий этиш сабабларини тушунтиришни талаб қилди. Бу ҳақда давлат идораси IT-гиганти раҳбариятига хат юборди.
Роскомнадзор Google ҳаракатларини эркин ахборот тарқатиш ва ундан тўсиқсиз фойдаланишнинг асосий тамойилларини бузиш, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситаларига қарши цензура сифатида баҳоламоқда.
RT  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Симоньян RT каналларининг йўқ қилинишини медиа уруш, дея баҳолади
"YouTube маъмурияти мунтазам равишда расмий баҳоналар билан Россия ОАВ аккаунтларида жойлаштирилган контентни цензура қилмоқда. Аввалроқ видеохостинг сайти Россиянинг Russia Today нашри расмий аккаунт ва материалларига бир неча марта чекловлар қўйганди", - деб қўшимча қилинди идорада.
Бундай хатти-ҳаракатлар учун интернет-ресурс инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишида алоқадор деб тан олиниб, тегишли рўйхатга киритилиши мумкин. Шундан сўнг, видеосервис огоҳлантириш олади, бажарилмаса тўлиқ ёки қисман блокировка қилинади.
Агар Google YouTubeдаги RT каналларини блокдан чиқариш талабини эътиборсиз қолдирса, унга бир миллион рубл миқдорда, агар такроран рад этса, уч миллионгача жарима солинади.
Twitter, Facebook, Google: Роскомнадзор текширув натижаларини ошкор қилди
"Россия сегодня" медиа-гуруҳи ва RT телеканали бош муҳаррири Маргарита Симоньян RT каналларининг йўқ қилинишини медиа уруш, дея баҳолади.
"RT DEга сал аввал COVID-19 коронавирус инфекцияси ҳақида бизнинг қоидаларимизга зид бўлган ёлғон тиббий маълумот юклагани ҳақида огоҳлантириш йўлланган эди. Бу ҳолат уларнинг видеони эълон қилиш ҳуқуқлари вақтинча тўхтатилишига олиб келди. Ҳуқуқлар тўхтатилган вақтда канал эгалари бошқа каналдан фойдаланган ҳолда чекловларни айланиб ўтишга ҳаракат қилган, натижада иккала канал ҳам YouTube шартларини бузганлиги учун ёпилган", - дейилади корпорация жавобида.
Ўз навбатида, Симоньян, YouTube иддао қилаётган "аниқ" қоидалар ҳеч қаерда ёзилмаганини қайд этмоқда.
"Биз ўз аудиториямизни биринчи марта иккинчи каналимизга таклиф қилаётганимиз йўқ. Аммо фақат бугун улар иккала канални ёпиб юбориш қарорини қабул қилишди. Бир вақтнинг ўзида YouTube хостингида эмланишга қаршилар, барча турдаги террорчилар ва фашистлар бемалол чиқиш қилмоқда. Улар бизни кўп бора чеклаб келган, аммо бу сафар шунчаки йўқ қилишди. Бу Германия томонидан Россияга нисбатан тўлақонли медиа уруш эълон қилинишидир", — деди бош муҳаррир.
Янгиликлар лентаси
0