Иқтисод

“СамАвто” янги авлод автомобилларини ишлаб чиқаришга ўтишини маълум қилди

© Пресс-служба "СамАвто""СамАвто" переходит на выпуск автомобилей нового поколения
СамАвто переходит на выпуск автомобилей нового поколения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
700P авлод автобуслари, юк машиналари ва махсус транспорт воситалари такомиллаштирилган тормоз тизими, эргономика ва яхшиланган дизайнга эга.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. “SamAuto” бирга ишлайдиган Япониянинг “Isuzu” компанияси бутун дунё бўйлаб 729- авлод автомобилларини ишлаб чиқаришни тўхтади ва 700P янги авлодининг моделларини ишлаб чиқишга ўтади. Бу ҳақда SamAuto” матбуот хизмати Sputnik агентлигига маълум қилди.
700P авлод автобуслари, юк машиналари ва махсус транспорт воситалари такомиллаштирилган тормоз тизими, эргономика ва яхшиланган дизайнга эга. Бундан ташқари, кондиционер, ён ойналарининг электрон иситгичи ва марказий қулф билан жиҳозланган.
SAZ LE60 Самаркандского автомобильного завода пополнили автобусный парк Казахстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.03.2021
Жамият
Самарқандда ишлаб чиқарилган автобуслар Туркистонда йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлади
Самарқанддаги заводда 700P моделларининг бир қисми аллақачон ишлаб чиқарилмоқда. Янги авлодига ўтишга оид қарори “Isuzu NPR 66PB”, “Isuzu NQR 71PL”, “Isuzu FVR 33P”, “Isuzu FVR 33G” моделларига тааллуқли.
СамАвто” МЧЖ ҚК бош директорининг маркетинг ва сотув бўйича ўринбосари Илҳом Ярашев сўзларига кўра, харидорлар ва 729-авлод автомобиллари эгалари учун эҳтиёт қисмлари яқин 10 йил ичида мавжуд бўлади. Завод Японияда ушбу авлод машиналари учун деталларнинг 1000 та комплектига катта буюртма берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “SamAuto” ва “UzAuto Motors” Озарбайжонда автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала