Сенат бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради - тафсилотлар

© ЦИК УзбекистанаСенат Олий Мажлиса - зал заседаний
Сенат Олий Мажлиса - зал заседаний - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Oбуна бўлиш
Мажлис видеоконференцалоқа тарзида ўтказилади
ТОШКЕНТ, 29 сен - Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун ўн тўққизинчи ялпи мажлисни чақиради. Бу ҳақда Сенат ахборот хизмати хабар бермоқда.
Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида"ги, "‘Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар муҳокама қилиниши кўзда тутилган.
Заседание Сената Олий Мажлиса - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.08.2021
Чегара, янги 10 минг сўмлик ва спорт: Сенат 18-ялпи мажлисида қандай масалалар кўтарилади
Шунингдек, "Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар ҳам муҳокама қилинади.
"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳамда Қашқадарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботлари, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси раисининг фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилиши назарда тутилган.
Шунингдек, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан ҳукуматга юборилган парламент сўрови натижалари, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2020 йилдаги ва 2021 йилнинг ўтган давридаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳамда бошқа масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.
Янгиликлар лентаси
0