Ҳодисалар

Сурхондарёда чегарани ноқонуний кесиб ўтган афғонистонлик оғуфуруш қўлга олинди

© Sputnik / Стас ЭтвешНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Тинтув қилинган афғонистонликдан 9 килограмм 84 грамм опий гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди.
ТОШКЕНТ, 29 сен – Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали сюжетида маълум қилинди.
ДХХнинг Сурхондарё вилояти бўйича ходимлари ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Ўзбекистон ҳудудига Амударё орқали ноқонуний ўтган Афғонистон фуқароси қўлга олинган.
Текширув пайтида унинг ёнидан 9 килограмм 84 грамм оғирлигидаги опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган. Гиёҳванд моддалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2020 йилда гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ 53 та ҳолатларда 55 нафар чет эл фуқаролари ушланган. Шулардан 23 нафари, яъни деярли ярми Афғонистон фуқаролари.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала