Экономический форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Тошкентда “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.

Халқаро экспертлар Ўзбекистон иқтисодий ривожланиши учун нима қилиш кераклигини айтди

© SputnikЭкономический форум в Ташкенте
Экономический форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Тошкентда “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги Ўзбекистон иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда.
Тошкент 29 сен - Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтаётган “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” форумининг дастлабки давра суҳбати “Иқтисодий ўсиш омилларини яратиш: эски ва янги қийинчиликлар билан дадил юзлашиш” мавзусига бағишланди.
Халқаро ва маҳаллий экспертлар Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига асос бўлиши мумкин бўлган бир қатор “ўсиш омиллари”ни санаб ўтишди.

"Яшил ўсиш" ва ёшлар потенциали

Хусусан, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқуловнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ўз олдига кейинги 5-6 йилда 5-7 фоизгача ўсиш режасини қўймоқда. “Бу, албатта, осон эмас, деди Норқулов. Маҳсулдорликни, энергия самарадорлигини таъминлаш, макроиқтисодий барқарорлик орқали озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш лозим. Табиий ресурслар, жумладан, Марказий Осиёда алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув захиралари камайиб бормоқда. Шу сабабдан ҳам “яшил ўсиш”га эришишни мақсад қилганмиз”.
Ўзбекистон аҳолисининг 55 фоизини ёшлар ташкил қилади, бу улкан потенциал дегани, дея қайд этди вазир ўринбосари. Кейинги йилларда, шунингдек, қишлоқ ҳудудларда ахборот технологияларини ривожлантириш, ер ислоҳотлари, сув ислоҳотларини ўтказишга эътибор қаратилади – бу ислоҳотларимизнинг иккинчи босқичидир. “Биз фақат молиявий ресурсларни эмас, ақлий, билим ресурсларини ҳам жалб этишни бошладик”.
Ўзбекистон шу пайтга қадар ислоҳотларни самарали амалга ошираётгани, айниқса, пандемия шароитида ўсиш кўрсаткичларини сақлаб қолгани юзасидан иштирокчиларнинг фикрлари якдил.
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Иқтисодий форум муаммоларни бартараф этиш учун муносиб платформага айланади - Мирзиёев

Иш ўринлари ва хусусий сектор

“Кейинги босқич қандай бўлиши керак? Бу саволга аниқ жавоб топиш лозим, деди Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Сандип Маҳажан. Агар Ўзбекистон ўз олдига қўйган катта мақсадларга амалда эришмоқчи экан, у ҳолда йиллик 10 фоизгача ўсиш талаб этилади. Кўплаб иш ўринлари яратиш, кўпроқ “яшил ривожланиш” – бу борада режалар катта. Муҳими, ҳаракатлар ниятларга мутаносиб равишда бўлишига эришиш”
Халқаро валюта жамғармасининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича департамент директори Рон ван Руден ташқи қарз ўсаётганига эътибор қаратар экан, катта лойҳалар катта инвестицияларни жалб этаётганини қайд этди. Ва бу, ўз навбатида қарзнинг ошишига сабаб бўлмоқда. “Албатта, йирик лойиҳаларни рўёбга чиқариш билан бирга, хусусий секторни ривожлантириш керак – шунда иқтисод ҳам тараққий этади. Ўзбекистонда айнан шу йўналишга сиёсат даражасида эътиборнинг гувоҳи бўлиб турибмиз”.

Давлат-хусусий шериклиги ва маҳалла

“Ўзбекистон барқарор рейтингга эга, деди анжуманда онлайн тарзда иштирок этган “Fitch Ratings” Ўзбекистон суверен кредит рейтинги таҳлилчиси Эрик Ариспе. Мисол тариқасида айтадиган бўлсам, ЖАР ва Туркия ҳам ана шундай рейтингда. Ўзбекистон тизимли ўзгаришларни бошидан кечирмоқда. IJ даражасига чиқиш учун вақт талаб этилади. Индонезия бунга 6 йил, Филиппин 10 йил сарфлаган. Албатта, мамлакатга сармоялар кираётгани ҳамма нарса яхши бўлади, дегани эмас. Барқарорлик бир қанча омиллардан шаклланади. Тўғри, давлат қарз билан боғлиқ хатарлардан хабардор. Бу хатарлар давлат-хусусий шериклик тизимига халал бермаслиги лозим”.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки минтақа бўйича катта иқтисодчиси Эрик Ливни “Ўзбекистон ЕТТБ портфелида муҳим ўринга эга” эканини қайд этди. Давлатнинг муваффақияти – барча соҳа ва тизимларда ишнинг тўғри ташкил этилишига боғлиқ бўлади, деди у ўз сўзида. Ўзбекистон шаҳарларида, хусусан, Тошкент ва Самарқандда бўлганимда, нафақат катта майдонлар, хиёбонлар, аҳоли яшайдиган ҳудудларни ҳам бориб кўрдим. Ва жуда гўзал манзарага дуч келдим – тозалик, озодалик ва тартиб ҳукмрон экан. Қизиқиб кўриб, билсам, Ўзбекистон 21-асрда ўзининг тарихий институти – маҳаллани сақлаб қолибди. Бир нарсага ишончим комил – инсон ёлғиз ўзи кўп нарсага эришолмаслиги мумкин, лекин одамлар бирлашса, мақсадга етиш осонроқ бўлади. Маҳалла эса айнан одамларни бирлаштирар экан. Мана шундай ҳолатни, яъни бирдамликни ислоҳотлар жараёнида ҳам қўллашга эришиш керак”.
Финансовый график - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Ўзбекистон қайси омиллар эвазига пандемия қийинчиликларига бардош бера олди
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда бўлиб ўтаётган иқтисодий форумда халқаро даражадаги хорижий экспертлар, халқаро молия институтлари ва йирик банклар, консалтинг ва рейтинг компаниялари, чет эл ва маҳаллий тадбиркорлар ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала