Ҳодисалар

ДХХ 16 февраль воқеаларига алоқадор террорчини қўлга олди

© fotoliaРуки в наручниках
Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
1999 йилда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этган шахс 22 йил ўтиб қўлга олинди ва Тошкентга олиб келинди.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Давлат хавфсизлик ходимлари (ДХХ) томонидан “Туркистон ислом ҳаракати” (ТИҲ) халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси, Ўзбекистон ҳудудида ўта оғир жиноятлар содир этган Ю.Ж. хорижда қўлга олинди. 23 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда ЎзА ДХХ матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
© УзАЧлен международной организации "Исламское движение Туркестана" Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан.
Член международной организации Исламское движение Туркестана Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Член международной организации "Исламское движение Туркестана" Ю.Ж., находившийся 23 года в розыске за совершение тяжких преступлений на территории Узбекистана, задержан.
Маълум қилинишича, 1969 йил Тошкент вилоятида туғилган ушбу шахс 1998 йилнинг бошларида Чеченистонга бориб, иорданиялик Амир Хаттоб томонидан ташкил қилинган жангарилар лагерида махсус тайёргарликдан ўтган ва ўша йилнинг охирларида Афғонистондаги ТИҲ халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилган.
Маълумотга кўра, 1999 йилнинг январь ойида ташкилот етакчиларининг кўрсатмаси билан у айланма йўллар орқали Тошкент шаҳрига келиб, бадавлат одамларнинг уйларида босқинчиликларни амалга оширган. Уларнинг пул ва қимматбаҳо буюмларини ўзлаштириб, Афғонистондаги ТИҲ етакчиларига юборган.

Мазкур шахс 1999 йил 16 февраль ва 2004 йил 30 март кунлари Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида ҳам иштирок этган.

Шунингдек, у 1998—2006 йилларда хорижий давлатлардаги халқаро террористик ташкилотлар сафида жанговар ҳаракатларда қатнашган.
Ҳозирда Ю.Ж.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1999 йил 16 февралда Тошкентда, шу жумладан, Мустақиллик майдонидаги ҳукумат биноси яқинида бир қатор кучли портлашлар содир бўлган эди. Расмий маълумотларга кўра, 13 киши ҳалок бўлган, 100 дан ортиқ одам жароҳатланган.
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.09.2021
Ҳодисалар
Тошкентда ўн нафар “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзолари қўлга олинди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader