Жамият

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПисьменные принадлежности
Письменные принадлежности - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Эндиликда ҳар қандай ҳокимият вакилларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатганлик ёки тўсқинлик қилганлик учун қаттиқ жазога тортилади.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлисида Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиришлар киритиш муҳокама марказида бўлди.
Таъкидланишича, мазкур Қонун мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, шахсий хавфсизлик ҳиссини шаклланишини мустаҳкамлаши белгиланмоқда.
Мужчина с портфелем - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Жамият
Сенаторлар қонунни маъқуллади: 30 ёшдан ошганлар ҳам божхонага ишга кириши мумкин
Қонунниг биринчи йўналишига кўра, бу Жиноят кодексига тегишли бўлиб, унда Ҳокимият вакилига ва ўзининг фуқаровий бурчини бажараётган шахсга нисбатан қаршилик кўрсатиш учун жиноят чораларини кўчайтириш режалаштирилмоқда.
Иккинчи йўналишда эса, ИИО ходимлари ёки Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларининг қонуний талабларини ва хизмат бурчларини бажариш пайтда уларга қаршилик кўрсатганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга (МЖТК) ўзгартиришлар киритилишидир.
Ушбу Қонун билан Ҳокимият вакилларини ҳуқуқий ҳимояси таъминланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала