Миграция

Нолегал мигрантларни 30 сентябрдан сўнг нима кутмоқда?

© Pexels / PixabayСилуэты мужчин
Силуэты мужчин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Россияда мигрантларнинг мамлакатдаги ҳолатини қонунийлаштириш учун берилган муддат тугамоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Мамлакатда қонуний бўлиб турган мигрантлар “хотиржам ишлашлари мумкин”, дея таъкидланди Россия ички ишлар вазирлигида.
Россияда мигрантларнинг мамлакатдаги ҳолатини қонунийлаштириш учун берилган муҳлат тугамоқда.
Чет элликлар берилган муҳлатда қонуний ҳолатларини расмийлаштирмаса, уларга депортация ёки бошқа маъмурий чоралар қўлланилади.

30 сентябрдан сўнг ноқонуний бўлиб турган фуқароларга нисбатан Федерал қонуннинг 115 нормаси қўлланади, унга кўра, ички ишлар ходимлари РФ ҳудудидан чиқариб юборишгача бўлган маъмурий ҳаракатларни қўллашлари мумкин

Начальник Главного управления по вопросам миграции МВД РФ генерал-лейтенант Валентина Казакова - Sputnik Ўзбекистон
Валентина Казакова
РФ Ички ишлар вазирлиги миграция масалалари бўйича бош бошқарма бошлиғи
Бош бошқарма бошлиғи, махсус рейдлар ўтказиладими, деган саволга полиция ҳар куни текширув, шу жумладан нолегалларни аниқлашга қаратилган тадбирларни ўтказиши ҳақида жавоб берди.
Казакованинг айтишича, Россия ҳудудида 30 сентябргача қонуний бўлиб турган фуқаролар учун ҳеч нарса ўзгармайди.
Бош бошқарма бошлиғи легал мигрантлар “хотиржам ишлашлари мумкинлиги” ва ҳеч нарсадан хавотир олмасликларини таъкидлади.
Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги Россияда нолегаллар сони камайганини эълон қилганди. Қайд этилишича, Россияда ноқонуний бўлиб турган 1 миллион чет эл фуқаролари ўз мақомларини қонунийлаштирган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала