Жамият

Ўзбекистонда бола асраб олиш билан боғлиқ чекловлар соддалаштирилмоқда

© Sputnik / Владимир Песня / Фотобанкка ўтишРодители с ребенком
Родители с ребенком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Эндиликда ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратиляпти.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Ўзбекистонда Оила кодекси ҳамда "Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Сенатнинг 19-ялпи мажлисида мазкур қонун сенаторлар томонидан муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда 2017 йилда 4 минг нафар бола суд тартибида фарзандликка олинган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 4,1 мингтани, 2019 йилда эса 4,3 мингтани ташкил этган.
"Бугунга келиб фарзандликка олиш истагида навбатда турганларнинг сони фарзандликка олганларга нисбатан анча юқорилигича қолмоқда. Оқибатда ноқонуний йўллар билан фарзанд асраб олиш, шу жумладан, бола савдоси билан боғлиқ ҳолатлар учрамоқда", - дейилади Сенат хабарида.
Жамият
Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди
Шу боис "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида фарзандликка олиш амалиётини ўрганиш ва бу бўйича ҳуқуқий асосларни қайта кўриб чиқиш белгиланган эди.
Фарзандликка олиш борасидаги ишлар таҳлили ҳамда қонунчиликда мавжуд тартиб-таомиллар билан боғлиқ бўшлиқларни бартараф этиш мақсадида “Фарзандликка олиш тартибининг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди.
Эндиликда қонун билан ижтимоий аҳамияти катта бўлмаган, унча оғир бўлмаган ҳамда фарзандликка олишга тўсқинлик қилмайдиган жиноят турларини содир этиб, жазо муддатини ўтаганларга нисбатан фарзандликка ва васийликка олиш имконияти яратиляпти.
Боланинг энг устувор манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, фарзандликка олишга монелик қиладиган касалликларга чалинган шахслар рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader