Экономический форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Тошкентда “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.

Давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда - Ортиқов

© Хаятт Ридженси ТашкентГостиница Hyatt Regency Tashkent
Гостиница Hyatt Regency Tashkent  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Ўзбекистон корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади.
ТОШКЕНТ 30 сен - Sputnik. Ўзбекистонда президент қарорига асосан давлат давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган иқтисодий форум доирасида Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмал Ортиқов хабар қилди. Sputnik мухбирига асосан.

"Жорий йилда Агентлик 600 дан ортиқ давлат активларини 4 триллион сўмдан кўпроққа сотган. Солиштириш учун айтадиган бўлсак, ундан олдинги тўрт йилда Ҳукумат жами 1,6 триллион сўмлик активларни хусусийлаштирган", - деди Ортиқов.

Давактив раҳбарининг сўзларига кўра, йил охирига қадар “Пойтахт” бизнес маркази, “Малика” савдо мажмуаси ҳам сотувга қўйилади, уларнинг активлари 600 миллион доллардан кўпроққа баҳоланмоқда.
Шунингдек, “Ўзагроэкспортбанк”, “Пойтхат банк”, “Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи”, “Кварц”, “Трест-12” каби молия ва ишлаб чиқариш объектлари ҳамда республиканинг энг йирик спиртли ичимликлар корхонаси ҳисобланадиган “Тошкент вино”даги давлат улушлари ҳам сотилади.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Хусусийлаштириш борасида Ўзбекистон ҳалиям орқада - ХМК
Ундан ташқари, хусусийлаштириш жараёнларининг иккинчи босқичида 12 та давлат корхонаси сотувга қўйилади. Улар орасида “Hyatt Regency Tashkent”, “Матбуотчилар уйи” ҳамда кичик саноат ҳудудларидаги қурилиш мажмуалари бор. Шунингдек, “Сергели” ва “Бектемир” кичик саноат ҳудудларидаги бино ва иншоотлар, “Қўқон биокимё” каби йирик спирт заводлари, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари”, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Иссиқлик электр станциялари” ҳамда “Ўзбекгидроэнерго” ҳиссадорлик жамиятлари ҳам бор.
Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида келитирилган статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда 1718та ДУК, 990 та МЧЖ ва 257та АЖ тўлиқ ёки қисман давлатга тегишлидир. Президент фармонига мувофиқ ушбу корхоналардаги давлат улушининг 80% босқичма-босқич хусусийлаштирилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала