Жамият

Россия 500 нафар қидирувда бўлган шахсларни Ўзбекистонга топширди

© Sputnik / Табылды КадырбековВ наручниках
В наручниках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Халқаро қидирувда бўлган шахслар борасида Ўзбекистондан Россияга 670та сўров келиб тушган, Россиядан Ўзбекистонга бўлса - 200га яқин
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Охирги уч йил ичида Россия Федерацияси ҳуқуқ -тартибот идоралари республикада қидирувда бўлган 500 га яқин кишини Ўзбекистонга топширди. Бу ҳақда Ўзбекистон бош прокурори Ниғматулла Йўлдошев маълум қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
"Охирги уч йил мобайнида Россия ваколатли органларига жиноий ишлар бўйича 60 дан ортиқ юридик ёрдам сўралган, шунингдек, Ўзбекистонда жиноят содир этганлиги учун қидирилаётган шахсларни экстрадиция қилиш бўйича 670 га яқин сўров юборилган. Натижада 500 га яқин шундай шахслар Ўзбекистонга олиб келинган", - деди бош прокурор. Шунингдек, Россия Ўзбекистонга 200 га яқин сўров юборган.
Ўзбекистон Бош прокуратураси жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш соҳасида Россия тажрибасини ўрганиш ва қабул қилишни режалаштирмоқда.
"Жиноят ишлари бўйича юридик ёрдам кўрсатиш, қочиб юрган жиноятчиларни аниқлаш ҳамда жазонинг муқаррарлиги таъминлаш - жиноятчиликка қарши курашнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Шу нуқтаи назардан, биз Россия тажрибасини ўрганишга қизиқмоқдамиз" - деди Йўлдошев.
Учрашув якунида Йўлдошев ва Краснов икки мамлакат назорат органлари ўртасида 2021-2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар. Ушбу ҳужжат "трансмиллий жиноятчиликка қарши курашда умумий саъй-ҳаракатларнинг самарадорлигини ошириш ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган", - деб таъкидлади Россия томони.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала