Дунёда

Шимолий Корея раҳбари АҚШнинг мулоқот ҳақидаги таклифини рад этди

© Sputnik / Виталий Аньков / Фотобанкка ўтишПредседатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Вашингтоннинг мулоқот ҳақидаги таклифини рад этди
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШнинг давлатлар ўртасида мулоқот ўтказиш чақириғини рад этди.
Ким Чен Ин АҚШнинг ушбу таклифи "АҚШнинг олдинги маъмуриятлари томонидан амалга ошириб келинган душманлик сиёсатининг давоми", дея таърифлаган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг "Ренхап" агентлиги хабар бермоқда.
Бывшая солистка и руководитель нескольких музыкальных ансамблей в КНДР Хён Сон Воль - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.11.2020
Дунёда
Ким Чен Инга “собиқ севгилиси” ҳамроҳлик қилмоқда - ОАВ
КХДР етакчиси сўзларига кўра, Вашингтон "дипломатик ҳамкорлик" ва "олдиндан ҳеч қандай шарт қўймасдан мулоқот қилишни" талаб қилмоқда. Бироқ, Қўшма Штатларнинг ҳаракати халқаро ҳамжамиятни алдаш ва ўзининг душманона ҳаракатларини ниқоблашдан бошқа нарса эмас", - дея баёнот қилган Ким Чен Ин.
Унинг фикрича, америка томонининг КХДРга нисбатан муносабати умуман ўзгармаган.
Илгарироқ Шимолий Корея етакчиси Жанубий Корея билан алоқа каналларини қайта тиклашга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди. Аниқлик киритилишича, Сеул ва Пхеньян билан тўғридан-тўғри алоқалар линияларининг қайта тикланиши 2021 йил октябр ойининг бошларида рўй бериши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала