Ҳодисалар

Тошкентда мактаб ўқувчилари оммавий муштлашди

© Sputnik / Табылды КадырбековДрака
Драка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Воқеа 28 сентябрь куни 94 ва 145-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-10 синф ўқувчилари ўртасида рўй берган.
ТОШКЕНТ, 30 сен – Sputnik. Тошкент шаҳри Миробод туманида икки мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий жанжал содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, воқеа 28 сентябрь куни 94 ва 145-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9-10 синф ўқувчилари ўртасида рўй берган. Улар аввалига телеграмда ўзаро гап талашиб қолишган. Кейин эса Миробод тумани Амир Темур кўчасида учрашиб, муносабатларни ҳал қилишмоқчи бўлишган.
“Мазкур учрашувга 20 нафарга яқин мактаб ўқувчилари келишган ва уларнинг бир нечтаси ўртасида жанжал бошланган”, - дейилган хабарда.
Жанжалдан хабар топган ҳудудий профилактика инспекторлари аралашуви билан можаронинг олди олинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан текширув ўтказилмоқда. Якунида қонуний қарор қабул қилинади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала