Uzcard банкоматларида 50 ва 100 $ купюраларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровДезинфекция банкоматов
Дезинфекция банкоматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Oбуна бўлиш
Uzcard банкоматларида хориж валютасини айирбошлаш вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Ўзбекистондаги Uzcard банкоматларида 50 ва 100 АҚШ доллари қийматидаги купюраларни айирбошлаш (қабул қилиш) тўхтатилди. Бу ҳақда “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖнинг (Uzcard бренди)га таяниб, Telegram’даги “Банк ва мижоз” канали хабар берди.
Финансовый график - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Венгриянинг ОТP Bank банки “Ипотека-банк”нинг 75 фоизини харид қилади
Бунга ушбу қийматдаги сохта валюталар банкоматлар орқали айирбошлангани сабаб қилиб кўрсатилган.
"Ягона умумреспублика процессинг маркази" барча тижорат банкларга бу ҳақда тегишли хат йўллаган.
"Мазкур ҳолат инобатга олиниб, валюта айирбошлаш операцияларида 50 ва 100 долларли купюраларни қабул қилиш функцияси вақтинча тўхтатилади", — дейилган хатда.
Янгиликлар лентаси
0