Экономический форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Тошкентда “Иқтисодий ислоҳотлар сарҳисоби ва истиқболи” мавзусидаги иқтисодий форум бўлиб ўтмоқда.

Хусусийлаштириш ишсизлик кўпайишига олиб келиши мумкин - эксперт

© AFP / TED ALJIBEАзиатский банк развития (АБР)
Азиатский банк развития (АБР) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
ОТБ эксперти сўзларига кўра, хусусийлаштириш оқибатида иш ўринлари камайиши ва ишчиларнинг ижтимоий ҳимояси сусайиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 30 сен - Sputnik. Ўзбекистонда жадал амалга оширилаётган хусусийлаштириш жараёнлари муайян хатарлар ҳам келтириб чиқариши мумкин, деди Осиё тараққиёт банки (ОТБ) давлат бошқаруви иқтисодчиси Чидем Акин, Тошкентда бўлиб ўтаётган иқтисодий форум доирасида. Sputnik мухбири хабарига асосан.

1. Ишсизликнинг ошиши

Осиё тарақиёт банки томонидан ўтказилган ўрганишлар шуни кўрсатмоқдаки, мамлакатда кўплаб давлат корхоналари ҳар тарафдан эскирган. Улар ўзгариши керак. Уларга янги технологиялар, янги бошқарув тизими жорий этилиши лозим.
"Хусусийлаштириш оқибатида бундай корхоналар, қисқаради ва ихчамлашади. Табиийки, бунда ишчиларнинг бир қисмини ҳам қисқартиришга тўғри келади, - деди маърузачи. - Яъни ишсизлик муаммоси пайдо бўлади. Ўзбекистондаги ишсизлик кўрсаткичлари ҳақида эса кечаги мулоқотларда айтилган эди”.
Гостиница Hyatt Regency Tashkent  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Давлат активларини сотиш тезлаштирилмоқда - Ортиқов

2. Ижтимоий ҳимоя камайиши

Чидем Акиннинг сўзларига кўра, давлат корхоналари катта ижтимоий аҳамиятга эга. Улар ўз ходимларига уй-жой, меҳнат таътили, касаллик ва ҳомиладорлик вақти учун тўловлар тақдим этади. Жадал хусусийлаштириш жараёнлари мана шундай имтиёзларни йўққа чиқармаслиги лозим.
Халқаро молия ташкилотлари ишсизларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича самарали ҳамкорликни таклиф этишлари мумкин. Бу борада айниқса, жануби-шарқий Осиё мамлакатларида катта тажриба тўпланган, - деди эксперт.
Флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Хусусийлаштириш борасида Ўзбекистон ҳалиям орқада - ХМК

3. Пенсия, ипотека ва ер мулкини хусусийлаштириш

ОТБ вакили Ўзбекистонда хусусий пенсия жамғармалари йўқлигига эътибор қаратди ва ана шундай институтлар кўплаб мамлакатларда муваффақиятли фаолият юритаётганини айтиб ўтди ва ушбу тажриба Ўзбекистон учун ҳам ижобий бўлишига умид билдирди.
Шунингдек, маърузачи Ўзбекистонда ипотека бозори давлат томонидан бошқарилишига ҳам эътибор қаратди. Хусусий сектор вакиллари ипотека бозорига етарлича кириб келмаган. ОТБ эса айнан шу йўналишда ҳам хусусий секторни қўллаб-қувватлайди.
Ундан ташқари ОТБ вакили Ўзбекистонда аҳолининг 30% банд бўлган қишлоқ хўжалик соҳасининг самарадорлиги паст эканини қайд этди. Мутахасис фикрига кўра, ер ислоҳотлари ва хусусийлаштириш - ушбу соҳага ҳам сармоядорларни жалб этади.
Ушбу ислоҳотлар ҳудудларда иқтисодий ривожланш жараёнини тенглаштирган бўларди ва аҳолининг оммавий равишда шаҳарларга кўчиб келишини тўхтатади. Бу борада Чидем Акин Польша ва Исроил каби давлатларни мисол қилиб кўрсатди.
Ташкентский Экономический форум -2021 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021
Тошкент иқтисодий форумининг биринчи куни якунлари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала