Иқтисод

ЕТТБ ва ХМК TBC Bank Uzbekistan акционерига айланди

© Sputnik / Alexander ImedashviliГрузинский TBC Bank
Грузинский TBC Bank  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Бу 2017 йилдан бери ЕТТБнинг ўзбек банк секторига киритган биринчи сармояси ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ҳамда Халқаро молия корпорацияси (ХМК)нинг ҳар бири TBC Bank Uzbekistan’нинг 20% гача бўлган акцияларни сотиб олишни режалаштирмоқда. Sputnik мухбири хабарига асосан.
ЕТТБ ва ХМК компанилари Грузиянинг TBC Bank Groupнинг (TBC UZ) Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган 20% акцияларини сотиб олмоқчи.
2022−2024 йиллар мобайнида TBC UZ капиталини қўллаб-қувватлаш учун инвесторларнинг ҳар бири 9,4 миллион доллардан маблағ ажратади.
TBC — Ўзбекистонда 2020 йил октябрь ойида фаолиятини бошлаган Грузия банкидир. Бугунги кунда банк Ўзбекистон ҳудудида иккита офис очган ва 34 та алоқа пунктига эга.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 29-30 сентябрь кунлари бўлиб ўтган иқтисодий форум доирасида Венгриянинг OTP Bank банки "Ипотека-банк"даги давлат улушининг 75 %ини сотиб олгани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала