Спорт

"Ҳеч кимнинг ўрнини эгалламадим!": афсонавий Чусовитина спортга қайтиши ҳақида

© AFP / MINAS PANAGIOTAKISГимнастка Оксана Чусовитина
Гимнастка Оксана Чусовитина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Эксклюзив
Осиё ўйинларида Чусовитина фақат гимнастиканинг таяниб сакраш тури бўйича иштирок этишни режалаштирмоқда, у жамоага кириш учун саралаш босқичидан умумий шартлар асосида ўтади.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Афсонавий Оксана Чусовитина яна катта спортга қайтишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, август ойида Токиодаги Олимпия ўйинлари пайтида Оксана Чусовитина мусобақаларда қатнашмаслигини эълон қилганди.
© Foto : Instagram/Оксана ЧусовитинаОксана Чусовитина возвращается в большой спорт
Оксана Чусовитина возвращается в большой спорт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Оксана Чусовитина возвращается в большой спорт
Машҳур гимнастикачи Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган эксклюзив интервьюсида унинг қарорини ўзгартиришга нима сабаб бўлганини тушунтирди.

"Фаолиятимни Ўзбекистон учун медал билан тугатишни жуда истаяпман. Бу Олимпия ўйинлари бўлмаса ҳам, Осиё ўйинлари бўлсин, лекин мен буни жуда хоҳлаяпман. Қалб сўраганда, қилиш керак", - дея Чусовитина ўз қарорини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, у фақат навбатдаги Осиё ўйинларида таяниб сакраш мусобақасига тайёргарлик кўради ва шундан сўнг карьерасини тугатади. Бундай қадам - кимгадир ниманидир исботлашга уриниш эмас.
"Мен ҳеч кимга ҳеч нарсани исботламоқчи эмасман, мен шунча ўзимга исботламоқчиман ... Мен кейин пушаймон бўлмаслик учун ҳаракат қилмоқчиман. Олимпиадада буни қилиб бўлмагани [медални қўлга киритиш - таҳр.] учун кўнгилда оғир доғ қолди”, - деди у.
Бироқ ҳамма обуначилар ҳам бу янгиликни ижобий қабул қилишмаган. Спортчининг саҳифасида уни "ёшларга йўл беришга" ундайдиган кескин изоҳлар ҳам ёзилди. Бироқ, Оксананинг сўзларига кўра, у бошқа спортчилардан терма жамоага йўлланмани қўлга киритиш имкониятини олиб қўймаяпти.

"Бу менинг хоҳишим ва мен, эҳтимол, хоҳлаганимни қилишга ҳаққим бор ... Мен ҳеч кимнинг ўрнини эгалламадим, мен ҳам жамоага кириш учун саралаш босқичидан ўтаман, чиқиш қиламан, курашаман. Ҳамма тенг шартларда" – дейди спортчи.

Унинг қарорини танқид қилганларга Оксана битта маслаҳат беради: меҳрибон бўлиш.
"Мен одамларга айтмоқчиман: озгина меҳрибонроқ бўлинг, ҳар бир кишида танлов ҳуқуқи бор", - деди у.
Гимнастка Оксана Чусовитина прощается со спортом после восьмой Олимпиады в карьере - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Спорт
“Фаолиятимни Ўзбекистон учун медалсиз якунлай олмайман”: Чусовитина спортга қайтмоқда
Катта спортга қайтганига қарамай, Оксана Чусовитина мураббийлик фаолиятидан воз кечмоқчи эмас. Энди у ёш спортчилар учун спорт маҳорат мактаби қурилишини, асбоб -ускуналар сотиб олинишини кутмоқда. Олимпия спортчисига унинг қўл остида машғулот ўтказишни истаган ўзбекистонликлардан кўплаб мактублар келмоқда.
"Ҳозир Тошкентда битта спорт зали бор. Бу ерда терма жамоа спортчилари ва клуб болалари шуғулланишади, барча битта спорт залига сиғишмаяпти - у унчалик катта эмас. Умид қиламанки, спорт зали қуриб берилади ва бизгимнастикани ривожлантирамиз. Ҳеч ким каби мен ҳам бундай қилмайман. Мен буни жуда хоҳлайман", - деб қўшимча қилди афсонавий спортчи.
Чусовитина гимнастика тарихида 8та Олимпиадада иштирок этган ягона спортчи сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирилган.
Оксана Чусовитина 1990 йилда собиқ СССР терма жамоасида фаолиятини бошлаган. 1992 йили Барселонада ўтказилган Олимпиадада у Бирлашган жамоа (МДҲ) таркибида Олимпиада чемпиони бўлган.
Чусовитина — уч марта жаҳон чемпиони бўлган ҳамда 2008 йилги Олимпиаданинг кумуш медали соҳибаси.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала