Миграция

Икки ўзбекистонлик қиз “Россия мигрантлари” гўзаллик танлови финалига чиқди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Фотобанкка ўтишКорона на конкурсе красоты
Корона на конкурсе красоты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
"Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танловининг ярим финал овоз бериш жараёни якунланди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. "Мисс Россия мигрантлар федерацияси" гўзаллик танловининг ярим финал босқичидаги очиқ овоз бериш жараёни ўз ниҳоясига етди.
Олинган овозлар сони бўйича икки нафар ўзбекистонлик қиз танловнинг финалига чиқди. Уларга 2 мингдан ортиқ овоз берилди.
23 ёшли Абдилдаева Камола РУДН университети талабаси.
© Мисс ФМР 2021Абдилдаева Камола
Абдилдаева Камола - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Абдилдаева Камола
Яна бир ўзбекистонлик иштирокчи - 25 ёшли урганчлик Каримова Рушана.
© Мисс ФМР 2021Каримова Рушана
Каримова Рушана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Каримова Рушана
Танловда ҳозирда Россияда бўлган вояга этган мигрант қизлар иштирок этиши мумкин.
Танловнинг ярим финалида жами етти нафар ўзбекистонлик қиз иштирок этди. Тожикистон, Қирғизистон, Украина, Туркманистон, Қозоғистон ва Сенегал гўзаллари уларга рақиб бўлишди.
"Мисс ФМР" финали 9 октябр куни Москвада бўлиб ўтади. Уч финалчи мукофот олади: "Мисс ФМР" ва "вице-мисс ФМР", шунингдек " Томошабинлар эътирофи" номинацияси ғолиби.
Мигрант аёллар ўртасида ҳар йили ўтказиладиган гўзаллик танлови иккинчи марта ўтказилмоқда. Ўтган йили тожикистонлик Фотима Каладорова ғолиб бўлганди, "вице-мисс" унвони Россия Тува Республикасидан Диана Бадирги қўлга киритди, “томошабинлар эътирофи” эса қирғизистонлик Камила Полотбековага насиб қилди.
© Федерация мигрантов РоссииФинал конкурса красоты Мисс ФМР - Sputnik Таджикистан
Финал конкурса красоты Мисс ФМР - Sputnik Таджикистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Финал конкурса красоты Мисс ФМР - Sputnik Таджикистан
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала