Миграция

Россия ИИВ мигрантларга муҳим огоҳлантириш билан чиқди

© Пресс-служба ММЦМногофункциональный миграционный центр в Москве
Многофункциональный миграционный центр в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
ИИВ “30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилади”, деб маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги Россия Федерацияси президентининг 2021 йил 15 июндаги "Россия Федерациясида янги коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг оқибатларини бартараф этиш даврида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий мақомини тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида"ги 364-сонли фармонининг айрим қоидалари амал қилиши якунлаганини маълум қилди.
“Шундай қилиб, миграция қонунларини бузган ва Россия Федерацияси ҳудудида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ўз мақомини тартибга солиш тўғрисида ариза билан ички ишлар органларига мурожаат қилишлари мумкин бўлган муддат тугади. Шунингдек, қоидабузарларни Россия Федерацияси ҳудудидан чиқариб юбормаслик чеклови ҳам бекор қилинди”, - дейилган баёнотда.
Силуэты мужчин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2021
Миграция
Нолегал мигрантларни 30 сентябрдан сўнг нима кутмоқда?
Россия Федерацияси ҳудудида қонуний равишда яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан 30 сентябргача ўз мақомини қонунийлаштирган фуқароларга нисбатан вақтинча қолиш, вақтинча ва доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатдан ўтиш учун муддатларнинг ўтиши аввалгидек тўхтатилган.
Бундай шахслар миграция соҳасида давлат хизматларини олиш учун аризалар билан мурожаат қилиши мумкин.
Россия Федерацияси томонидан чет эл давлати билан транспорт алоқаларига қўйилган вақтинчалик чекловлар олиб ташланганидан кейин, бу ҳақда РФ ҳукуматининг тегишли ҳужжати чиқади, фармонда назарда тутилган чоралар яна 90 сутка давомида ўз кучида қолади.
Иностранец возле Единого миграционного центра Московской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.09.2021
Миграция
Москва полицияси мигрантларга огоҳлантириш билан чиқди
2021 йил охиригача ҳужжатларни топшириш муддати ва мамлакатга киришда эълон қилган мақсади ҳақидаги талабларни ҳисобга олмаган ҳолда патент олиш ва қайта расмийлаштириш мумкин, ЕОИИ давлатлари фуқаролари, ташриф белгиланган мақсадидан қатъи назар, меҳнат шартномалари ёки фуқаролик қонунларини тузиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Чет эллик ишчиларни ёллашга рухсат олган иш берувчилар эса чет эл фуқароларининг Россия Федерациясига келиш мақсадига қўйилган талабларни ҳисобга олмаган ҳолда чет эл фуқароларига ишлаш учун рухсатномаларини олиш ёки узайтириш мақсадида ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
2020 йил 15 март ҳолатига Россия Федерациясида бўлиш учун қонуний асосга эга бўлмаган ва шу йилнинг 30 сентябригача ўз мақомини тартибга солиш мақсадида Ички ишлар органларига мурожаат қилмаган фуқаролар Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний бўлган деб ҳисобланади ва маъмурий жавобгарликка тортилади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала