Иқтисод

Шавкат Мирзиёев Тошкент иқтисодий форумининг нуфузли меҳмонларини қабул қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПереговоры Шавката Мирзиёева с вице-президентом ВБ Анной Бьерде
Переговоры Шавката Мирзиёева с вице-президентом ВБ Анной Бьерде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни Жаҳон банки, "Rothschild&Co" консалтинг компанияси ҳамда Россияннг ВТБ банки ваклларини қабул қилди.
ТОШКЕНТ, 1 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтаётган "Ўзбекистон иқтисодий форуми - 2021"нинг нуфузли меҳмонларини қабул қилди.
Президент Жаҳон банки вице-президенти Анна Бьерде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда ушбу ҳалқаро муассаса ва Ўзбекистон орасида кенг кўламли ҳамкорлик йўлга қўйилгани қайд этилди.
Хусусан, Ўзбекистонда Жаҳон банки билан ҳамкорликда 26та лойиҳа амалга оширилаётганини ва уларнинг умумий қиймати 4,8 миллиард долларни ташкил қилиши қайд этилди.
Шунингдек бўлажак ҳамкорлик йўналишлари ҳам белгилаб олинди. Қабул қилинган қўшма “йўл харита”сига кўра, Жаҳон банки Ўзбекистонда қуйидаги йўналишларни ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалша оширади:
ўрта шаҳарларни ривожлантириш;
электр энергетикаси тармоғини модернизация қилиш;
солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш;
қуёш энергетикасини ривожлантириш
аҳоли турмуш даражасини ошириш.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Жаҳон банки орасида 5 йиллик ҳамкорлик дастури қабул қилиш ва
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял Барона Эрика де Ротшильда
Шавкат Мирзиёев принял Барона Эрика де Ротшильда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Шавкат Мирзиёев принял Барона Эрика де Ротшильда
Ундан ташқари 30 сентябр куни президент халқаро консалтинг компанияси "Rothschild&Co" компанияси кузатув кенгаши раисининг ўринбосари барон Эрик де Ротшильд бошчилигидаги делегацияни ҳам қабул қилди.
Компания вакилларига "Coca-Cola Uzbekistan" корхонасидаги давлат улушини хорижий инвесторга сотиш бўйича келишувни амалга ошириш жараёнида муваффақиятли ҳамкорлик қилингани мамнуният билан қайд этилди ҳамда ҳамкорликнинг янги имкониятларни ўрганиш ва шериклик лойиҳаларини тайёрлаш учун қўшма ишчи гуруҳни шакллантиришга келишиб олинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев принял председателя правления ВТБ Андрея Костина
Шавкат Мирзиёев принял председателя правления ВТБ Андрея Костина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Шавкат Мирзиёев принял председателя правления ВТБ Андрея Костина
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 сентябрь куни яна бир нуфузли меҳмон - “ВТБ” банки президенти – бошқаруви раиси Андрей Костинни қабул қилди.
Учрашувда Навоий кон-металлургия комбинатининг лойиҳалари учун 1 миллиард долларлик кредит линиясини ажратиш тўғрисида биринчи битим имзолангани мамнуният билан қайд этилди.
Амалий ҳамкорликни илгари суриш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш юзасидан келишувга эришилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала