Тошкентдаги князь Романов саройи реконструкция қилиниб, музейга айлантирилади

© SputnikДворец Романова в Ташкенте
Дворец Романова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Қароргоҳ реконструкция ишлари якунидан сўнг Ўзбекистоннинг сайёҳлик марказларидан бирига айланиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Бугун, Тошкентнинг тарихий ва меъморий меросини асраш: “князь Романов Саройини реставрация қилиш, музей яратиш ва доимий кўргазма ташкил этиш” мавзусида конференция бўлиб ўтди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
© SputnikДворец Романова в Ташкенте
Дворец Романова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Дворец Романова в Ташкенте
Тошкентдаги князь Романовнинг собиқ қароргоҳини реставрация қилиш ишларини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси олиб боради.
Бугунги кунда бинони реконструкцияси ва музей дизайнининг дастлабки концепциялари тайёрланди.
© SputnikДворец Романова в Ташкенте
Дворец Романова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Дворец Романова в Ташкенте
Лойиҳага кўра, бино ва ён атрофдаги тарихий қиёфасини сақланган ҳолда реконструкция қилинади, сақланиб қолган эски дарахтлар янада кўкаламзорлаштирилади, мавжуд фавворалар эса реставрация қилинади.
© SputnikДворец Романова в Ташкенте
Дворец Романова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Дворец Романова в Ташкенте
Саройнинг боғ ҳудудида жамоатчилик учун очиқ майдон барпо этилади. Шунингдек, энг муҳими Романовлар коллекциясидаги санъат асарларидан иборат экспозиция яратилади.
Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдулҳакимовнинг сўзларига кўра, доимий кўргазма 500 га яқин экспонатни ўз ичига олади.
© SputnikДворец Романова в Ташкенте
Дворец Романова в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Дворец Романова в Ташкенте
Бир вақтлар саройни безаб турган мармар ва бронзадан ясалган ҳайкаллардан ташқари, саройга 120 тадан ортиқ расм ва графика, 75 та ҳайкал, 20 та мебель қайтарилади. Реконструкция ишларини 2 йил ичида якунлаш режалаштирилган.
"Сўнгги беш йил ичида муҳтарам президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимиз тарихий ва маданий меросини асраб-авайлаш, уни ўрганиш ва оммалаштириш борасида изчил ишлар амалга оширилди. Князь Романов саройи биносини реставрация қилиш – ана шундай йирик лойиҳалардан биридир", - деди Абдуҳакимов.
Бывшая резиденция Романовых в Ташкенте, Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2019
Тошкентдаги собиқ Романов саройида музей ташкил қилиниши мумкин
Ўзбекистон президенти патронажи остида амалга оширилаётган мазкур ноёб лойиҳа ишига архитектура ва реставрация соҳасининг халқаро профессионаллари жалб қилинган.
"Бизнинг мақсадимиз – бу бетакрор меъморий ёдгорлик ва унга туташ бўлган парк майдонини сақлаб қолган ҳолда, у ерда жамоатчилик вақт ўтказиши учун шароит яратишдир. Меҳмонлар Марказий Осиё меъморчилиги учун ғайриоддий бўлган бу жой билан танишишлари мумкин бўлади. Умид қиламизки, бўлажак музей пойтахтимизнинг асосий диққатга сазовор туристик жойларидан бирига айланади”, – деб қўшимча қилди бош вазир ўринбосари.
Янгиликлар лентаси
0