Дунёда

Трамп Twitter’даги саҳифасини суд орқали тикламоқчи

© REUTERS / Jonathan DrakeБывший президент США Дональд Трамп во время выступления на съезде республиканцев Северной Каролины
Бывший президент США Дональд Трамп во время выступления на съезде республиканцев Северной Каролины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2021
Трамп Twitter’даги саҳифасини қайтаришни муддао қилиб судга мурожаат қилди.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. АҚШнинг экс-президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳифасини вақтинча тиклаш бўйича Флорида штатидаги федерал судига мурожаат этди.
Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб РИА Новости хабар қилди.
"Собиқ президент Доналд Трамп федерал судьяга Twitter’даги ўз аккаунтини вақтинча тиклашни илимос қилиб сўров юборган", деб ёзмоқда Bloomberg.
Бывший президент США Дональд Трамп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2021
Дунёда
Трамп Байденни “АҚШ тарихидаги улкан ҳарбий камситилишда” айблади
Трамп биринчи марта Twitter’даги тақиқини ечиш сўровини жума куни кечқурун Флорида штатидаги судга юборди.
Трампнинг таъкидлашича, АҚШ Конгрессидаги сиёсий рақибларининг босими остида Twitter унинг саҳифасини ёпиб қўйган.
Хабарда айтилишича, Twitter ўз навбатида Трампнинг баёнотига ҳеч қандай изоҳ бермаган.
Президент США Джо Байден в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.02.2021
Дунёда
Байден Трампнинг АҚШга чет элликлар киришини таъқиқловчи қарорини бекор қилди
Дональд Трампнинг сўзларига кўра, унинг президентлик даврида Twitter унинг саҳифасини асоссиз равишда цензурага қўйиб келган, чиқарган постларини эса компания қонун-қоидаларига зид материаллар деб, уларни “эъҳтимолий хавфли ва чалғитувчи” маълумотлар сирасига қўшган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январь ойида Twitter "зўравонликка ундаш хавфи остида" Трампнинг саҳифасини музлатиб қўйган. Бундан ташқари, январь ойида бошқа ижтимоий тармоқлар, жумладан, Facebook, Twitter, Instagram ҳам саҳифасига ҳар хил муддатга чекловлар қўйишган. Бундай чораларга 6 январь куни Конгресс биносида намойишчилар келтириб чиқарган тартибсизликларга Трампнинг бу воқеаларга реакция билдиргани сабаб бўлган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала