Афғонистоннинг собиқ президенти Ғани БААга Ўзбекистон орқали қочган – ОАВ

© REUTERS / Afghan Presidential PalaceПрезидент Афганистана Ашраф Гани
Президент Афганистана Ашраф Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Oбуна бўлиш
Ашраф Ғанининг БААга қочиш тафсилотлари очиқланди. ОАВ хабарига кўра, сиёсатчи Термиз аэропортида 31 соат қолиб кетган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани август ойида мамлакатдан БААга Ўзбекистон ҳудуди орқали қочган. Сиёсатчи аввалига хизмат вертолётидан, сўнгра FlyJet Қозоғистон авиакомпаниясининг самолётидан фойдаланган. Бу ҳақда афғон газетаси “Hasht e Subh Daily” собиқ раҳбар атрофидаги манбасига таянган ҳолда хабар берди.
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, 15 август куни, “Толибон”* вакиллари Кобулга жангсиз киришидан бироз аввал Ғани, унинг ёрдамчилари ва қўриқчилари Кобулни бир неча вертолётларда тарк этишган. Вертолётлар фавқулодда ҳолатларда президент ва унинг атрофидагилар учун мўлжаллангани айтилмоқда.
“Тўртта самолётларда Ўзбекистондаги Термиз шаҳрида қўнганлар 54 киши орасида 22 нафар учувчи, Ҳарбий-ҳаво кучлариларининг иккинчи учувчилари ва техниклари бўлган, яна 22 киши президентнинг соқчилари бўлишган. Уларнинг ҳеч бирининг паспорти йўқ эди”, - дея ҳикоя қилган манба.
Термиз аэродромида Ғани ўз одамлари, жумладан, ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб, президент маъмурияти раҳбари Фазл Маҳмуд Фазлий ҳамда турмуш ўртоғи Рула Ғани билан жами 31 соат бўлган. Бу вақт ичида улар 200 нафардан зиёд ўзбек ҳарбийлари назорати остида бўлишган.
Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Ашраф Ғани Ўзбекистонда ҳам, Тожикистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам эмаслиги айтилди
Манбанинг сўзларига кўра, 16 август куни тушлик вақтида Термиз аэропортида 60 ўринга эга бўлган кичик бир оқ самолёт келиб қўнган. Аввалига Ғани ва унинг яқинлари бу самолётга ўтиришган. Кейин қолганлар бирин-кетин унга минишган.
“Ҳеч ким чурқ этмасди, биз қаерга учаётганимизни билмасдик. Бир неча дақиқадан сўнг самолёт парвоз қилди ва бизга Бирлашган Араб Амирликларига учишимизни эълон қилишди”, - дея қўшимча қилган у.

Самолёт ва БААга келиш ҳақида

Нашрнинг Flightradar самолётлар ҳаракатини кузатувчи хизмат маълумотларига таянган ҳолда аниқлик киритишича, Қозоғистоннинг FlyJet авиакомпаниясининг FJK-1255 рейсини амалга ошираётган самолёти 16 август куни маҳаллий вақт билан соат 23:00 да афғон етакчиси ва унинг 53 нафар ҳамроҳлари билан Термиздан Абу-Дабига учган.
Манба Абу-Дабига етиб келгандан сўнг Ашраф Ғани ва бошқа амалдорларни кўрмаганини билдирган.
“Сешанба (17 август) куни эрталаб олдимизга БААнинг айрим амалдорлари келиб, қаерга кетмоқчи эканлигимизни сўрашди. Улар айтишдики, бизнинг бу мамлакатда яшаш имкониятимиз йўқ. Бир неча кишининг, жумладан, учувчилар, иккинчи учувчилар ва вертолётларга хизмат кўрсатган техник ходимларнинг ҳарбий билетидан ташқари ҳеч қандай ҳужжатлари йўқ эди. уларни афғон фуқаролари учун америка қўшинлари томонидан Абу-Дабида ташкил этган лагерлардан бирига кўчиришга тўғри келди. Қолганлар ўз йўдидан кетди”, - дея хулоса қилган “Hasht e Subh Daily” манбаси.

Афғонистондаги вазият

15 август куни “Толибон”* жангарилари Кобулга жангсиз киришди ва бир неча соат ичида Афғонистон пойтахти устидан тўлиқ назорат ўрнатишди. Бироз муддат ўтиб Ашраф Ғани қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида мамлакатни тарк этганини Facebookʼдаги саҳифаси орқали маълум қилди, бироқ қаерга йўл олганини аниқлик киритмади.
18 август куни БАА Ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик ишлари вазирлиги давлат инсонпарварлик нуқтаи назаридан Афғонистондан қочган президент ва унинг оила аъзоларига бошпана берганини ҳақида хабар берди.
В поисках Гани - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.08.2021
Ашраф Ғани қаерда?
6 сентябрь куни толиблар Афғонистоннинг бутун ҳудудини ўз назоратлари остига олишганини билдиришди. 7 сентябрь куни эса янги муваққат афғон ҳукуматининг таркибини эълон қилишди.
* Россия ва қатор мамлакатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
Янгиликлар лентаси
0