Видео

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Тбилисида қўлга олинди

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили ҳибсга олинди. Сиёсатчи Тбилисидаги уйлардан бирида ушланган.
Ҳозирда Михаил Саакашвили Рустави шаҳридаги қамоқхонада сақланмоқда.
Грузия ИИВ грузин полицияси собиқ президентни қандай қамоқхонага олиб кетаётгани акс этган видеони кўрсатди.
Михаил Саакашвили 2004 йилдан 2013 йилгача Грузия президенти бўлган ва ўз ваколат муддати тугашидан бироз олдин мамлакатни тарк этган. Шундан сўнг унга нисбатан тўртта жиноий иш қўзғатилган.
2018 йилда банкир Сандро Гиргвлианининг ўлдирилиши ва депутат Валерий Гелашвилининг дўппосланиши юзасидан Саакашвили сиртдан ҳукм чиқарилган. Биринчиси бўйича сиёсатчи уч йилга, иккинчиси бўйича олти йилга сиртдан озодликдан маҳрум этилган.
Энди унга нисбатан чегарани ноқонуний кесиб ўтиш моддаси билан жиноий иш қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader