Жерар Депардьe Ўзбекистон ҳақидаги фильмда бош ролни ижро этди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишАктер Жерар Депардье
Актер Жерар Депардье - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Oбуна бўлиш
Арно Фриле суратга олган “Менинг ўзбекча тушим” фильмининг бош қаҳрамонини таниқли актёр француз актёри Жерар Депардьe ўйнаган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Тошкент халқаро кинофестивали доирасида машҳур француз режиссёри Арно Фриле суратга олган “Менинг ўзбекча тушим” фильми намойиш этилди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Кинокартинада бош ролни таниқли актёр француз актёри Жерар Депардьe ижро қилган.
Фильмда унинг бош қаҳрамони Ўзбекистоннинг турли минтақалари, вилоят ва шаҳарларида бўлади. Кўҳна меъморий обидалар, бозорлар, қадимий шаҳарларни кезади. Мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан унинг ўзигагина хос бўлган маданияти билан танишади.
Намойишдан олдин фильм ижодкорлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Жерар Депардьe учрашувда Ўзбекистонга аввал кўп бора келгани ва сафарларидаги хотиралари билан бўлишди. Шунингдек, кинофестивалга таклиф этилгани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Открытие Ташкентского международного кинофестиваля Жемчужина Шелкового пути - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2021
Мен сизга ҳавас қиламан ва табриклайман - Никита Михалков "Ўзбекфильм"га
Янгиликлар лентаси
0