Жамият

Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни қилиш ҳал этишда кўмаклашувчи марказ ташкил этилди

© Foto : Pixabay / Rawpixel Крепкое рукопожатие
Крепкое рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. “Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Меҳнат бозори тадқиқотлари институти тузилмаси ҳамда Институт тўғрисидаги низом;
- Касбий малака ва билимларни ривожлантириш бўйича тармоқ кенгашлари тўғрисидаги намунавий низом;
- Малакаларни баҳолаш маркази тўғрисидаги намунавий низом.
Меҳнат институтининг фаолияти Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармасидаги Давлат меҳнат инспекцияси тизимида тажриба-синов тариқасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Меҳнат соҳасидаги мурожаат ва низоларни ўрганиш ҳамда ҳал қилишга кўмаклашиш маркази ташкил этилди.
Қарорга кўра, 2021 йил 31 декабргача қуйидагилар ишлаб чиқилади:
замонавий бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган Ўзбекистонда меҳнатни меъёрлаш концепцияси;
Касбий малака ва билимларни ривожлантириш тизимини стратегик бошқариш механизмини шакллантиришга доир амалий чора-тадбирлар.
2021 йил 1 ноябрдан Меҳнат институти томонидан, жумладан, малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни баҳоловчи тизим ҳамда касбий стандартларни ва мустақил баҳолашнинг маълумотлар базаси, меҳнат миграциясида талаб юқори бўлган касблар тўғрисидаги ягона маълумотлар базаси шакллантирилади ва юритилади.
Конференция Валдайского клуба Россия и Узбекистан перед вызовами развития и безопасности на новом историческом этапе взаимодействия в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Жамият
Ўзаро ҳамкорлик, танлаш имконияти, меҳнат мигрантлари: “Валдай” экспертлари муҳокамалари
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала