Толиблар чегарага худкушлар батальонини юборади

© AFP 2023 / ROMEO GACADВооруженные люди в Афганистане
Вооруженные люди в Афганистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Oбуна бўлиш
Бу батальон жангарилари ағдарилган афғон ҳукумати қуролли кучлари ҳамда хорижий ҳарбийларга қарши уюштирилган терактларда қатнашишган
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. Афғонистонда ҳукуматни эгаллаб олган “Толибон”* радикал ҳаракати Хитой ва Тожикистон билан давлат чегараларини қўриқлаш учун худкуш жангарилардан ташкил топган махсус батальон тузди. Бу ҳақда толиблар томонидан тайинланган Бадахшон вилояти ҳокими ўринбосари Нисар Аҳмад Аҳмадий маълум қилди.
“Мансур лашкари” деб номланган худкушлардан иборат махсус батальон афғон чегараларига ташланади”, - деган Аҳмадий. Унинг сўзларидан “The Khaama Press” агентлиги иқтибос келтирган.
Аниқлик киритилишича, бу батальон жангарилари ағдарилган ҳукумат қуролли кучлари ҳамда Вашингтон бошчилигида халқаро коалиция ҳарбийларига қарши уюштирилган терактларда қатнашишган.
“Бу батальонсиз АҚШнинг мағлубияти имконсиз бўларди. Бу жасур жангчилар махсус портловчи камарлар тақиб юришади, унинг ёрдамида улар Афғонистондаги Америка базаларини портлашишган”, - дея таъкидлаган Аҳмадий.
Толиблар Афғонистон ҳудудида терактларни амалга ошириш учун худкушлардан 2000 йиллар ўрталаридан бошлаб фаол фойдалана бошлашди. Улар бу тактикани “Ал-Қоида”* террорчилик ташкилотидан ўрганишган.
Қайд этиш жоизки, Афғонистоннинг Бадахшон вилояти Тожикистон, Покистон ва Хитой ҳудудлари билан чегарадош.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилотлари
Бойцы талибов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.09.2021
Толиблар Тожикистон билан чегарадош вилоятга минглаб жангчиларини юборди
Янгиликлар лентаси
0