Ҳодисалар

Чилонзордаги кўп қаватли уйда газ портлаши юзасидан жиноий иш очилди

© Пресс-служба "Худудгазтаъминот"Взрыв газа в новостройке в Чиланзарском районе Ташкента
Взрыв газа в новостройке в Чиланзарском районе Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
“Ҳудудгазтаъминот” маълумотларига кўра, хонадон эгаси эса газ тизимига рухсатсиз уланган.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида рўй берган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “б” банди (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Текширув олиб борилмоқда.
“Ҳудудгазтаъминот” маълумотларига кўра, ушбу кўп қаватли уй ҳали фойдаланишга топширилмаган бўлган, хонадон эгаси эса газ тизимига рухсатсиз уланган.
“Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси уйни газлаштириш бўйича пайвандлаш ишларини олиб бориш учун пайвандчини жалб қилган ва газ таъминоти тизимига ўзбошимчалик билан уланган”, - дейилган хабарда.
Аввалроқ Чилонзор туманидаги янги кўп қаватли уйдаги газ портлагани ва 17 та хонадон зарар кўргани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader