Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Марказий Осиё Қобулни электр таъминотисиз қолдириши мумкинми?

ЛЭП - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Афғонистон Энергетика компанияси Толибон* электр пулини тўламаса Марказий осиёлик етказиб берувчилари электр таъминотини тўхтатиши мумкинлигидан хавотирда.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Қобулга электр энергияси узилиши билан боғлиқ гуманитар фожия таҳдид қилмоқда, деб хабар қилди Афғонистон давлат энергетика корпорацияси (DABS) собиқ раиси Дауд Нурзай, ANI ахборот агентлигига.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Қобулда электр энергияси билан боғлиқ муаммолар йўқ, бироқ киш келиши билан вазият кескин ёмонлашиши мумкин.
"Толибон* электр энергияси учун хақ тўланмаганлиги сабабли, Марказий Осиёдаги етказиб берувчилар ресурсларни етказиб беришни тўхтатиб қўйишлари мумкин" - дея таъкидлади Нурзай.
Ўзбекистон томони айтишига кўра, ҳозирча Афғонистонга электр таъминоти узилгани йўқ, ушбу масала бўйича яқин вақт ичида музокаралар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

"Электр энергияси узилгани йўқ. Яқин орада Ўзбекистон делегацияси бориб ушбу ва бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказиб келиши кутилмоқда. Шундан сўнг вазият аниқ бўлади", - дейилган хабарда.

Маълумки, 2021 йилда Марказий Осиё ҳудуди, жумладан Афғонистон ҳам қурғоқчиликдан азият чекди ва бу унинг гидроэнергетик ресурслари камийишига олиб келди. Афғонистонда ўз электр станциялари мавжуд бўлмагани сабабли, фойдаланилаётган электр энергияси асосан Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан етказиб берилади.
* - Россия ва Тожикистонда тақиқланган террористик ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала