Муҳаммад пайғамбарга карикатура чизган рассом аварияда ҳалок бўлди

© REUTERS / TT NEWS AGENCYХудожник и автор карикатур на пророка Мухаммеда Ларс Вилкс погиб в ДТП в Швеции
Художник и автор карикатур на пророка Мухаммеда Ларс Вилкс погиб в ДТП в Швеции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Oбуна бўлиш
Маҳаллий полиция вакили юз берган ҳодиса ёвуз ниятли кимсалар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги версияни инкор этган.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Муҳаммад пайғамбар карикатуралари рассоми ва муаллифи Ларс Вилкс Швеция жанубида йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди. Вилксни қўриқлаб кетаётган икки нафар полициячилар ҳам у билан бирга ҳалок бўлишган. Бу ҳақда Франс Пресс агентлигига маҳаллий полиция вакили хабар берган.
Авария кундуз куни Маркарид шаҳри яқинидаги Е4 шоссесида юз берган. Рассомни олиб кетаётган автомобил юк машинасига тўқнашиши оқибатида, иккала транспорт воситаси ҳам жойида аланга олган. Маҳаллий полиция вакили юз берган ҳодиса ёвуз ниятли кимсалар томонидан амалга оширилган бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги версияни инкор этган.
Французские правоохранители в Лилле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.10.2020
Charlie Hebdo карикатуралари учун қасос: Парижда ўқитувчи бошидан жудо қилинди
"Агар бу ҳақиқат бўлганида, тергов бошқа йўналишда олиб борилган бўлар эди... Йўл транспорт ҳодисасида икки нафар полициячилар ҳам ҳалок бўлишгани туфайли, тергов ишлари прокуратуранинг алоҳида бўлимига топширилган", - деган агентлик суҳбатдоши.
Ларс Вилкснинг Муҳаммад пайғамбарга чизган карикатуралари 2007 йилнинг ёз фасли охирида швециянинг Nerikes Allehanda нашри томонидан чоп этилгач швед ОАВлари у ҳақда ёза бошлашган эди. Карикатуралар чоп этилган кундан бошлаб Ларс Вилкс полициячиларнинг доимий қўриғига олинган, чунки унинг номига тўхтовсиз таҳдидлар келиб туша бошлаган.
Янгиликлар лентаси
0