Мурашко ЖССТда “Спутник V” тан олинишининг чўзилишига нима сабаб бўлганини маълум қилди

© AFP 2023 / NORBERTO DUARTEВакцина "Спутник V"
Вакцина Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Oбуна бўлиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг вакцина юзасидан шикояти бўлмаган. Гап ҳужжатлар тўпламида.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинаси юзасидан шикояти бўлмаган, ҳужжатларга оид айрим саволлар бўлган. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

“Маҳсулотга нисбатан шикоят бўлмаган, ҳужжатлар тўпламига оид саволлар бўлган. Ҳар бир фармацевтика маҳсулоти учун экспертлар баҳосидан ўтадиган ҳужжатлар тўплами шакллантирилади, улар тегишли равишда хулосаларини тақдим этишади”, - деди Мурашко “Биотехмед” форимида. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Россия вазирининг сўзларига кўра, “муайян қоидага биноан ҳужжатлар тўпламини расмийлаштириш керак бўлган”.
“Ҳозир охирига расмийлаштирилган, киритилмоқда, мавжуд келишмовчиликлар олиб ташланди” , - деди у.
Мурашко зарурий ҳужжатлар бир ярим ҳафта ичида топширилиши кераклигини қўшимча қилди.
Поставка 50 тысяч доз второго компонента российской вакцины Спутник V - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.09.2021
G20 давлатлари “Спутник V”ни коронавирус профилактикаси учун энг яхши восита деб тан олди
Аввалроқ ЖССТда “Спутник V” вакцинасини тан олиш йўлидаги барча тўсиқлар олиб ташлангани хабар қилинган эди.
Янгиликлар лентаси
0