Сиёсат

Президент Уэнди Шерман билан стратегик шерикликни янада ривожлантиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию США во главе с первым заместителем государственного секретаря Уэнди Шерман.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял делегацию США во главе с первым заместителем государственного секретаря Уэнди Шерман. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари билан Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан батафсил фикр алмашди.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Уэнди Шерман бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклигини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг жорий йил охиригача Вашингтон шаҳрида бўлиб ўтадиган биринчи йиғилишининг кун тартибини пухта тайёрлаш муҳим экани таъкидланди.
Сиёсат ва хавфсизлик, савдо, инвестиция ва инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика, таълим, соғлиқни сақлаш, гуманитар алмашинувлар каби устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлик билдирилди.
Пандемияга қарши курашишда, шу жумладан амалдаги глобал дастур доирасида Ўзбекистонга вакциналар етказиб бериш масаласида кўрсатилаётган кўмак учун Америка томонига алоҳида миннатдорлик билдирилди.
Минтақавий, шу жумладан “АҚШ – Марказий Осиё” мулоқоти ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгаши доирасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан батафсил фикр алмашилди. Ўзбекистоннинг афғон халқига кўмаклашиш ҳамда қўшни мамлакатда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши ва унинг иқтисодий тикланишига хизмат қиладиган лойиҳаларни илгари суриш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader