Самарқанд вилоятида ўқувчини урган директор ўринбосари ишдан бўшатилди

© Unsplash / Barry Zhou Пустой класс
Пустой класс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Oбуна бўлиш
Икки ҳафта олдин мактабнинг 4 "В" синфида ўқиётган 10 яшар ўқувчига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қўл кўтарган.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ижтимоий тармоқларда тарқалган "Оқдарё туманида директор ўринбосари 4-синф ўқувчисини калтаклаган"и айтилган видеога расмий муносабат билдирди.
Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат Оқдарё туманидаги 53-мактабда содир бўлган. Икки ҳафта олдин мактабнинг 4 "В" синфида ўқиётган 10 яшар ўқувчига мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари қўл кўтарган.
Подготовка школы к новому учебному году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2021
Қашқадарёда ўқувчиларни полга ўтқазиб дарс ўтган ўқитувчилар жазоланди
Вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари О.Жангиров, туман ХТБ мудири С.Ортиқова ва бошқа масъуллар ушбу ҳолат бўйича ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб боришгани қўшимча қилинган.
Ўрганиш давомида мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари 4-синф ўқувчисини калтаклагани ўз исботини топган. Шундан сўнг раҳбар ўз вазифасидан озод қилинган.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида эса мактаб жамоаси иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Янгиликлар лентаси
0