Times Ўзбекистонни "ақл бовар қилмайдиган" жойлар бешлигига киритди

© Из личного архива Сергея АксеноваМедресе Шердор на площади Регистан в Самарканде
Медресе Шердор на площади Регистан в Самарканде - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Oбуна бўлиш
Ипак йўли романтикасини ҳис қилишни ҳамда ғайриоддий нарсаларни кашф этишни истаганларни Times Ўзбекистонга ташриф буюришга ундади.
ТОШКЕНТ, 4 окт - Sputnik. Британиянинг The Times нашри Ўзбекистонни дам олиш учун энг жозибадор жойлар рўйхатига киритди.
Унда Ўзбекистон Австралия, Ҳиндистон, Меконг дарёси ва Норвегиянинг машҳур фёрдларидан кейин бешинчи ўринни эгаллади.
Томошабоп жойлар кўп: Музейлар ва совет биноларига бой Тошкент, Тамерланнинг зарҳал пойтахти Самарқанд, Регистоннинг кўк рангда безатилган масжидлари - дунёнинг қадимий мўъжизасидир.
Нашр шунингдек, Буюк Ипак йўлида жойлашган Бухоро шаҳри ва унинг иморатларининг ғишт ранги чўлга мос эканини қайд этган.
Хивада эса - 1500 йиллик исломий меъморчилиги шу қадар яхши сақланиб қолганки, бу жой осонликча "блокбастернинг фонига" айланиши мумкин, - деб ёзади Times.
Ундан ташқари, нашр Ўзбекистонга келиш учун виза талаб этилмаслигини ҳамда ноодатий янги жойларга боришни истаган саёҳатчилар учун Ўзбекистон энг чиройли жойлардан бири эканини қайд этган.
Янгиликлар лентаси
0