Дунёда

Twitter "Толибон"* саҳифаларини блоклай бошлади

© Sputnik
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ҳозирча чекловларнинг аниқ сабабларини келтириб ўтмаган, бироқ "Толибон"* вакилининг саҳифасида саҳифа шубҳали фаоллик қайд этилгани учун блоклангани кўрсатилган.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Twitter ижтимоий тармоғи Афғонистон ҳукуматининг маданият ва ахборот вазири ўринбосари Забиулла Мужоҳиднинг толиблар томонидан яратилган аккаунтини блоклади.
Ижтимоий тармоқ раҳбарияти ҳозирча чекловларнинг аниқ сабабларини келтириб ўтмаган, бироқ "Толибон"* вакилининг саҳифасида саҳифа шубҳали фаоллик қайд этилгани учун блоклангани кўрсатилган.
"Диққат: ушбу аккаунт вақтинчалик чекланган. Сиз ушбу огоҳлантиришни ушбу аккаунтда ғайриоддий фаоллик кузатилгани учун кўрмоқдасиз", - деб ёзилган Мужоҳиднинг Twitterдаги саҳифасида.
Взрыв в Кабуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2021
Дунёда
Кобулда масжид олдида рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 нафарга етди
Salam Watandar радиостанцияси хабарига кўра, радикалнинг саҳифаси у куни кеча Идгоҳ масжиди ёнида юз берган теракт тафсилотларини оммага эълон қилганидан сўнг блокланган.
Маълумки, Мужоҳиднинг онаси билан видолашув маросимида "Ислом давлати"* жангариси портловчи қурилмани ишга туширган. Фавқулодда ҳодиса оқибатида 12 фуқаро қурбон бўлган, яна 32 киши жароҳатланган.
Шундан сўнг толиблар "ИД"*га қарши махсус операцияни бошлаган ва бир гуруҳ террорчиларни йўқ қилган.
Эслатиб ўтамиз, Мужоҳид, Афғонистоннинг ҳозирги ҳукуматининг бошқа вакиллари сингари Twitterда фаоллиги билан ажралиб туради.
Жангарининг саҳифасида Афғонистондаги ички вазият билан бир қаторда радикалларнинг ташқи дунё билан алоқаларига тегишли "Толибон"*нинг расмий фармойишлари ва баёнотлари эълон қилиб борилади.
* - Россияда тақиқланган террорчи ташкилот
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала