Дунёда

Хитойлик олим: дунёда янги ҳалокатли вирус пайдо бўлади

© Sputnik / Павел Бедняков / Фотобанкка ўтишМасочный режим в Москве
Масочный режим в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Келажакда дунё "Х вирус" деб аталмиш ҳали характеристикалари ҳеч кимга маълум бўлмаган вирусга албатта рўбаро бўлади, дея огоҳлантирмоқда хитойлик мутахассис
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Инсоният келажакда янги вирусга рўбаро бўлади, шу боис қарши чоралар бўйича тайёргарлик чораларини кўриш бўйича ҳамкорлик тамойилларини ишлаб чиқиш лозим, деб баёнот қилди Хитойнинг касалликлар назорати ва профилактикаси маркази раҳбари Гао Фу.
"Дунё фақатгина коронавирус пнадемиясига дуч келган эмас, у долзарб ахборот ва дезинформация ўзаро чамбарчас уйғунлашиб кетган инфодемия сингари қатор бошқа муаммоларга ҳам тўқнаш келди. Бу кўплаб миш-мишлар ва муаммоларни туғдирмоқда, уларни ҳал этмоқ керак", – дея таъкидлади мутахассис.
Тестирование на коронавирус в Китае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2021
Дунёда
Хитойда коронавирус билан касалланишнинг янги ўчоғи авж олди
Гао Фунинг қайд этишича, келажакда дунё албатта "Х вирус" деб аталмиш характеристикалари ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган вирусга рўбаро бўлади ва у исталган жойда ва исталган вақтда пайдо бўлиши мумкин.
"Инсоният келажаги учун муаммо ечими устида биргаликда ишлаш керак. Шу муносабат билан "тўртта С тамойили"ни таклиф этаман: бу ҳамкорлик (cooperation), рақобат (competition), мулоқот ёки ахборот алмашув (communication) ва ниҳоят, баъзида учинчи томонни ҳам жалб қилувчи координациядир (coordination)", – деган эксперт.
Олимнинг таъкидлашича, бутун дунё олимлари Хитой томонидан бўлган очиқ ахборот алмашинуви туфайли максимал қисқа муддатда коронавирусга қарши вакциналарни ишлаб чиқишга киришишга муваффақ бўлганлар.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала