Жамият

Яқин қариндошлар ўртасида энг кўп никоҳ қайд этилган ҳудудлар айтилди

Свадьба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятларида кузатилган.
ТОШКЕНТ, 4 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2021 йилнинг июль-сентябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан қариндош бўлган 675 нафар келин-куёвнинг никоҳлари қайд қилинди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги маълум қилди.
Шундан 285 нафар келин-куёв бир-бирига нисбатан холавачча, 172 нафари тоғавачча, 114 нафари амакивачча ва 104 нафари аммавачча ҳисобланади.
Энг кўп қариндошлар ўртасида никоҳ қайд қилинган ҳудудлар Сурхондарё (268 та), Қашқадарё (179 та) ва Сирдарё (40 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Свадебные кольца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.08.2021
Жамият
Ўзбекистонда ярим йилда 152 нафар 60 ёшдан ошган аёл турмушга чиқди
Маълумот учун, Оила кодексининг 16-моддасига асосан насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек, фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида республика бўйича 174 998 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36 288 тага кўп.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала