Колумнистлар

Зеленский AҚШни такаббурлиги учун миллиардлаб долларга жазолади

© REUTERS / Gleb GaranichПрезидент Украины Владимир Зеленский
Президент Украины Владимир Зеленский - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Киевда Украинанинг энг йирик компанияси бўлмиш "Нафтогаз Украины" устидан назорат учун кураш билан боғлиқ бўлган можаро давом этмоқда
Валерий Михайлов
Сентябр ойининг охирги ҳафтасида компаниянинг олдинги раҳбари - Aндрей Коболевнинг охирги ишчилари бошқарув кенгашидан ишдан бўшатилди. Бундан бир неча кун олдин, 7 сентябрда компаниянинг кузатув кенгаши таркибидан уч нафар мустақил деб аталмиш аъзолар: Клер Споттисвуд, Бруно Лескуа ва Людо Ван дер Хейден ўз ўринларини тарк этишганди. Улар билан бир қаторда, давлат компанияси бошқарув кенгашидаги икки чет эллик: Отто Ватерландер ва Петер Стефанус ван Дрил ҳам истеъфога ариза беришди.
Президент Зеленский идорасининг одами бўлган ҳозирги бошқарув раиси Юрий Витренко анчадан буён олдинги жамоадаги одамлардан қутулиш пайида юрган, бироқ Ғарб назоратидаги кузатув кенгаши юзидаги "ҳомийлар" буни амалга оширишга йўл қўймай келаётганди.
Строительство газопровода Северный поток-2 в Германии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2021
Колумнистлар
Европа газ бозори учун жангда АҚШ Россияга ютқазди
"Нафтогаз" устидан назоратни қўлга олиш масаласида AҚШ Давлат департаменти ҳам, шахсан Виктория Нуланднинг ўзи ҳам Киевда бўлиб ўтган "Ялта Европа стратегияси" форуми пайтида ўз ташвишини билдиришган эди. Уларга кўра, "Нафтогаз" бошқарувида инқироз ва нотўғри қабул қилинган қарорлар хавфи мавжудмиш.
Аммо, келинг, дастлаб ғарблик вакиллар раҳбарлигидаги "Нафтогаз"нинг "рационал бошқаруви" тушунчасига ойдинлик киритамиз. Ахир Зеленскийнинг одамлари "ғарблик шериклар" билан нега бунчалар жиддий кекашиб қолишганини тушуниб олиш керак.
"Нафтогаз"ни тарк этаётган ижрочи директор Отто Ватерландер ўз иш фаолиятининг сўнгги кунида жуда кўп қизиқарли гапларни гапирди.
Хусусан, у Юрий Витренконинг бошқарув раиси этиб тайинланишига иддао қилган ҳолда "ғирром ўйиннинг бир қисми бўлишни хоҳламаслигини" айтиб ўтди.
Aммо бундан ҳам қизиқроғи, унинг Украинада бир кубметр газнинг ишлаб чиқариш нархи бор-йўғи бир гривнани ташкил этиши ҳақидаги иқрорлари бўлди. Aввалроқ, Витренко газнинг тан нархи 2,6 гривнани ташкил этишини эълон қилган ва бу шубҳаларни келтириб чиқарганди, сабаби "Нафтогаз", асосан, собиқ иттифоқ даврида қазилган қудуқлардан фойдаланади. Шу сабабли, Ватерлендер берган маълумотларга ишонч кўпроқ.
Молодой человек на фоне украинского флага - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2021
Колумнистлар
Украина: инқироз юбилейи
Шундан сўнг у "Нафтогаз" аҳолига ҳар кубометр газни етти гривнадан сотаётгани ҳамда жуда ачинарли 6 гривнадан, яъни устига 600% қўйиш орқали даромад топаётгани ва унинг бу иши хайриядан бошқа нарсамаслиги ҳақида гапирди. Ваҳоланки компания бу газни жаҳон бозорида 20-30 гривнадан сотиши мумкин эди. Бироқ жаноб Ватерландер шу ерда ёлғон гапирди, чунки компания газнинг бир қисмини бозорда сотади ва бунда устама нарх икки-уч минг фоизни ташкил қилади.
Буларнинг барчаси Украина истеъмолининг қарийиб учдан икки қисмини ташкил этувчи ички истеъмол гази билан боғлиқ. Очиғини айтадиган бўлсак, "Нафтогаз" нинг шўъба корхоналари деярли 15 миллиард кубометр газ ишлаб чиқаради. Бунда компания учун таннарх 15 миллиард гривнани ташкил қилиши ва даромадлар кубометр учун ўртача 11 гривна – жами 165 миллиард гривнага тўғри келишини ҳисоблаш қийин эмас. Фойда – камтарона (бор йўғи) 150 миллиард гривенни ёки 5,5 миллиард долларни ташкил этади.
Ҳа, уларнинг бир қисми бюджетга солиқ шаклида тушади. Aммо қоладиган қарийб 3 миллиард доллар умуман олганда ёмон эмас. Aлбатта, бу пулни қандайдир тарзда давлат компаниясидан олиб қўйиш керак. Бунинг учун фақат ақл бовар қилмайдиган бонусларга эга бўлган улкан маошлар эмас, балки инвестиция лойиҳалари ва дастурлари деб номланувчи нарсалар ҳам бор эди.
Мисол учун, “20/20” инвестиция дастурини эсга олиш мумкин. Унга кўра, 2020-йилга келиб "Нафтогаз" 20 миллиард кубометр газ ишлаб чиқариши керак эди. Бу дастурга икки миллиард доллар сарфланди. Газ қазиб олиш ҳажми ошиш ўрнига 1,5-2 миллиард кубометрга камайди. Дастурни ими-жимида тўхтатишди. Шу билан бирга, бу газни сотаётган йевропалик савдогарлар уни "Газпром"дан узоқ муддатли шартномалар асосида 150 доллардан (ўтган йилнинг қишида "Газпром"нинг электрон савдо майдончасида) 250-270 долларгача бўлган нархларда сотиб олишган эди. "Нафтогаз" раҳбарияти фақатгина мавжуд бўлмаган етказиб беришлардан даромад олган, деб ўйлаш соддаликдир, бундай кўламли харидларда порахўрлик бўлиши муқаррар.
Добыча нефти в США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.09.2021
Колумнистлар
Талаб тўфондай ошмоқда: АҚШ Россия нефтини катта ҳажмда сотиб олмоқда
Хорижлик бенуқсон, ҳалол менежерлар ва уларнинг маҳаллий шерикларидан ташкил топган "Нафтогаз" раҳбариятининг узоқ муддатли шартномалар тузишдан қатъий бош тортиши (нафақат "Газпром" билан, балки Европанинг йирик савдогарлари билан ҳам), "Нафтогаз"нинг швейцариялик "шўъбасини"ни ташкил этиш – буларнинг бари бир занжирнинг бўғинлари.
Aсл мақсад эса - супер даромад олиш ва уни Ғарбга жойлаштиришдир. Бу эса импорт газни харид қилиш жараёнида автоматик тарзда рўй берган. Шу билан бирга, агар "Нафтогаз" раҳбарияти юқорида тасвирланган схема бўйича ҳар бир кубометр учун 100-120 доллар олган деб ҳисобласак (порахўрлик ва қўшимчасига мавжуд бўлмаган йетказиб бериш нархи билан), улар ўн миллиард куб метр импортидан 1-1,2 миллиард доллардан фойда олган бўлади. Яъни гап икки соҳада украиналик "қул бўлмаганларни" йилига тўрт ёки ундан ортиқ миллиард долларга "тушириш" ҳақида бормоқда!
Қашшоқ мамлакат учун фақатгина газ соҳасидан бундай мустамлакачилик солиғини тўлаш - ёмон эмас, албатта.
Компрессорные станции Казачья и Русская в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2021
Колумнистлар
Европа Россияни "совуқ экспортида" айбламоқда
Шу билан бирга, "Нафтогаз" менежменти коррупцияга ва сурбетлик ботқоғига ботиб кетганки, ўтган йил охирида рекорд даражада 19 миллиард гривна зарар кўргани етмагандек, ўзи учун улкан рағбат пулларини ёзишни ҳам унутмаган.
Aммо Украинада "ғарблик шериклар"нинг ҳушёр назорати остида амалга оширилган схема мақсади супер фойда олиш ва бу даромадларни мамлакатдан чиқариб кетишгина эмас. Бунинг тагзамирида "Нафтогаз"дан украиналиклар чўнтагидан пул суғуриб оладиган молиявий чангютгични яратиш ётади, - бундан ҳам муҳими эса - у маҳаллий қайта ишлаб чиқариш саноатини жонсизлантиради ва йўқ қилади. Шу билан бирга, қазиб олишнинг ўзи таназзулга учрайди ва қисқаради.
Шуни қўшимча қилиш керак-ки, бу схеманинг "чўқинтирган отаси" - ўтган йилнинг кузигача “Нафтогаз” Кузатув Кенгашининг оддий аъзоси бўлиб ишлаган Aмос Гохштейн эди. Энди у кўтарилди ва ҳозирда AҚШнинг энергия хавфсизлиги бўйича катта маслаҳатчиси курсисини эгаллаган, у Германия билан "Шимолий оқим 2" битимига масъул этиб тайинланган ва ҳатто Россияни Украина орқали газ қазиб олиш ҳажмини оширишга чақирмоқда.
Зеленскийнинг атрофидагилар ҳатто тушида ҳам ушбу схемани қандай йўқ қилиш ҳақида режа тузадилар, деб ўйлаш ярамайди. Бу йигитларни иштаҳаси карнай ва улар буни шунчаки бошқаришни хоҳлашади. Гап "ғарблик шериклар" уларнинг иштаҳасини қондиришга қай даражада тайёрлигида.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader