“UzAuto Motors” автомобилларини Туркманистонда ишлаб чиқариш бошланади

© Узавтомоторс / ASKAR YACUBOV для Sputnik Узбекистан Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс
Производство автомобилей на заводе Узавтомоторс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
“Туркменистон-Моторс” ишлаб чиқариш объектларида “UzAuto Motors” автомобилларини ишлаб чиқаришга оид шартнома тузиш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. “Узавтосаноат” АЖ ва “Туркменистон-Моторс” АЖ Туркманистон ҳудудида автомобиль, қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида меморандум имзолади. Меморандум 4 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган ўзбек-туркман иқтисодий форуми доирасида имзоланган.
“Туркменистон-Моторс” ишлаб чиқариш объектларида “UzAuto Motors” автомобилларини ишлаб чиқаришга оид шартнома тузиш режалаштирилган.
Бу йўналишдаги ҳамкорлик Туркманистонда автомобиль қисмларини ишлаб чиқаришни ва экспорт бозорларига сотишни ташкил қилишни ҳам назарда тутади.
Бундан ташқари, “Узавтосаноат” АЖ тизимига кирувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган бошқа транспорт воситалари (пикаплар, юк машиналар ва автобуслар), қишлоқ хўжалиги ва тиркама ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш тўғрисида келишувга эришилди.
Таъкидланишича, бугунги кунда “Узавтосаноат” Туркманистонга автомобиль ва тижорат ускуналарини экспорт қилиб келмоқда.
Аввалроқ Озарбайжонда “UzAuto Motors” ва “SamAvto” заводи ишлаб чиқариш линияси очилгани хабар қилинган эди.
Переговоры президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедова в расширенном формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Автомобиль йиғиш, савдо уйлари: Мирзиёев ва Бердимуҳамедов музокаралари тафсилотлари
Янгиликлар лентаси
0