Афғонистон Ўзбекистондан электр энергияси учун салкам 10 миллион $ қарздор

© © SputnikЛампочка, архивное фото
Лампочка, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2021
Oбуна бўлиш
Афғонистон электр энергияси учун Ўзбекистондан 9,9 миллион $ қарздор эканлиги маълум бўлди.
ТОШКЕНТ, 5 окт — Sputnik. Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси (Da Afghanistan Breshna Sherkat, DABS) Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистондан республикага электр энергиясини етказиб беришни тўхтатмасликни сўради. Бу ҳақда Tolo news хабар қилди.
Хабарда қайд этишича, Афғонистоннинг электр энергияси учун қарздорлиги қарийб 62 миллион долларни ташкил этмоқда. DABS раҳбарияти ўз мурожаатида қарзни тўлашга ваъда берди.
Шавкат Мирзиёев выступил с видеообращением на 76-й сессии Генеральной Ассамблеи ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.09.2021
Ўзбекистоннинг бош мақсади, вакцина сиёсати ва Афғонистон: Мирзиёевнинг БМТдаги нутқи
Бундан ташқари, компания БМТнинг Афғонистонга ёрдам бериш миссиясига мурожаат қилган.
DABS вакилларининг таъкидлашича, компания етарли ёрдам ололмаса, электр учун “пул тўламаган афғонлар”га уларнинг молиявий аҳволидан қатъий назар босим ўтказишга мажбур бўлади.
Корпорациянинг собиқ раҳбари Довуд Нурзайнинг сўзларига кўра, электр таъминотининг узилиши нафақат Кобулда, балки бутун Афғонистонда гуманитар ҳалокатга олиб келади.
2021 йилдаги қурғоқчилик, гидроэнергетика ресурсларининг камайиши туфайли вазият янада мураккаблашди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир мамлакатда электр энергияси тақчиллиги кузатилмаяпти, лекин Марказий Осиё уни етказиб беришни тўхтатса вазият ёмонлашади.
Янгиликлар лентаси
0